UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

08 сен 17:39
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Александр Усик ва Тайсон Фьюри жанг қилишлари шарт: Улар тарихни янгилашлари мумкин. Супероғир вазн тоифасида тўртта чемпионлик камарини бирлаштирган боксчи ҳали бўлмаган

Александр Усик ва Тайсон Фьюри жанг қилишлари шарт: Улар тарихни янгилашлари мумкин.Супероғир вазн тоифасида тўртта чемпионлик камарини бирлаштирган боксчи ҳали бўлмаган

Қироллик дивизионидаги ҳолат

2022 йилнинг асосий жанги (ҳозирги вақтгача) ҳакамлар қарори билан якунланди. Энди украиналикнинг яна бир тарихий натижани кўрсатиши учун WBC камарига эга бўлиши лозим.

У бу муваффақиятга эришиши учун Тайсон Фьюрини енгиши керак.

Усикнинг фикрича, Тайсонга қарши жанг қилиш аҳамиятли. Фьюри ҳам тайёр, лекин бу қимматга тушиши ҳам таъкидлаяпти

Жошуа устидан қозонилган иккинчи ғалаба Усикни янада юқори даражага кўтарди. Ҳозирги вақтда у WBА Super, WBО, IBF, IBО унвонларига, шунингдек, машҳур The Ring журнали камарига ҳам эгалик қилмоқда. Улардан учтаси WBА Super, WBО, IBF алоҳида аҳамиятга эга. Огир вазн тоифасидаги мутлақ чемпион бўлиш учун Усикка айни пайтда Тайсон Фьюрида бўлган WBC унвони етишмаяпти. Александр Тайсонга қарши рингга кўтарилиш билан бунга ечим топиш мумкин деб ҳисоблайди.

Александр жангдан кейин «Фьюри? Ишончим комил, у ҳали кетгани йўқ ва мен билан жанг қилишни исташига ҳам ишонаман. Мен ҳам у билан курашишни хоҳлайман. Ёки Тайсон Фьюри билан жанг қиламан, ёки бошқа ҳеч қачон жанг қилмайман »,- деди.

Фьюрининг чемпионлиги 2020 йилдан бери давом этмоқда, шунингдек, Тайсон бир нечта яхши ҳимоя жангларида иштирок этди. Шу билан бирга, «лўлилар қироли»да келажакка нисбатан ўзгарувчан дунёқараш ҳам бор. Тайсон баъзида фаолиятини якунлаганини маълум қилади, баъзида эса Конор Макгрегор услубида қайтишини эълон қилади. Шунга ўхшаш воқеа содир бўлганига ҳам бир ойдан камроқ вақт бўлди. Гўёки, Фьюри қайтиб келгандай бўлди ва Дерек Чисора билан учинчи жангини эълон қилди, аммо бир кундан кейин яна таътилга чиққанини маълум қилди. Бироқ у ўзининг дам олиш кунларида Усикнинг Жошуа устидан қайта ғалаба қозонганини жим кузатиб тура олмади ва ижтимоий тармоқдаги видеосида:

«Жошуа қандай қилиб Усикка иккинчи марта мағлуб бўлганини кўрдим. Бу унинг кучидан юқори эди. Англия ўз унвонини йўқотди, аммо мен таклиф қила оладиган ечим ва имконият бор. Агар титулингизни қайтариб олишни хоҳласангиз, «лўлилар жангчи»сини юборинг. Мени бу украиналик «бомж»ни камарларидан маҳрум қиламан. Охирги марта украиналик «бомж»ни қандай ҳолга солган бўлсам, бу ҳам худди шундай бўлади.

Бироқ бу сизга бироз қимматга тушади. Агар буни кўришни истасангиз, тўлашингиз керак. Нарх ҳам юқори бўлади, шунинг учун чек варақларингизни тайёрланг. Мен украиналикни камарларидан маҳрум қиламан.»-деб айтган.

WBC чемпиони нафақат Усикка, балки Жошуага ҳам «тош» отди.

Шунингдек, Фьюри «Мен сизларга ростини айтсам: уларнинг иккиси ҳам аҳмоқ. Бу кўрган чемпионлик жангларим ичида энг ёмони бўлди. Мен уларни бир кечада йўқ қиламан.»-деган фикрларни қўшган.

Оғир вазн тоифасидаги сўнги мутлақ чемпион 2000 йилларда Леннокс Льюис бўлган. Бироқ у вақтда буни бор йўғи учта камар билан қўлга киритиш мумкин эди

Бу жангдан нимани кутишимиз мумкин? Услуб жиҳатдан олиб қаралса, Усик учун даҳшатли тушь. Фьюрида Энтонининг камчиликлари йўқ. Британиялик маҳорат бобида Александрдан қолишмайди, шунингдек, унинг катта қўллари билан тезкор ва аниқ зарба бериши ҳам бор. Зарба масофасини ҳал қилиш Усик учун ҳақиқий муаммо бўлиши мумкин. Ақл билан ғалаба қозониш, шунчаки Фьюрининг ўйин режасини бузиш ёки тезкор ҳужум орқали чарчатиб уни енгиш эса иш бермайди. Чунки Тайсон Уайлдер билан бўлган биринчи жангда чемпионлик юрагини ва жанчи руҳини кўрсата олди, шу билан бирга унинг рақибига қарши кўрсатадиган руҳий ҳолати ҳам жуда кучли.

Тайсонни накоутга учратиб бўлмайди, масофани сақлаб курашиш имконсиз, улкан Фьюрини клинч усулида енгиш тўғри қарор эмас. Шу сабабли Усикда ғалаба қозониш имконияти камроқ. Фактларга таянган ҳолда қаралса, Александрда масофани сақлаган ҳолда курашиб очко тўплаш йўли қолади, холос. Баъзилар эса Усикни умуман ҳисобдан ўчириб, энг яхши ҳолатдаги муносиб мағлубиятни башорат қилишмоқда. Умуман олганда, Александр ва унинг мураббийлар штаби ўйин режаси ҳақида жуда қаттиқ ўйлаши керак.

Бундай таваккал нега керак? Агар ғалаба Тайсон Фьюри томонида бўладиган бўлса, Усикни тирик афсонага айлантирадиган тасодифий муваффақият хавф остида қолади. Оғир вазндаги сўнги мутлақ чемпион 2000 йилда Леннокс Льюис бўлган. Бироқ у вақтда бунга бор йўғи учта титул: WBC, WBА, ва IBF'ни қўлга киритиш орқали эришиш мумкин эди. 2007 йилдан бошлаб мутлақ чемпионлик учун тўртинчи титул WBО га эгалик қилиш ҳам қўшилди ва шундан бери барча унвонларни бирлаштириш янада қийинлашди. Орадан 15 йил ўтди, лекин дунё ҳали буни уддасидан чиққан жангчини кўрмади.

Жошуа нима қилмоқчи? Деонтей Уайлдерга қарши жангни ташкиллаштиришга ҳаракат қилаётгандай

Кетма-кет иккинчи марта мағлубиятидан сўнг Жошуанинг ҳолатида бу осон эмас. Реванш ҳакам қарори билан ҳал қилинган бўлса-да, иккала натижада ҳам ҳеч қандай саволлар йўқ. Жошуага бир йил Усикка қарши тайёрланишга етмади, натижада унинг фонида ёрқинлигини йўқотди. Энтонининг мухлислари камайди, бу худди Деонтей Уайлдер ва Фьюри билан бўлган трилогиядадек яна содир бўлди. Жошуа ва Уайлдер ОАВда машҳур. Ҳозир энг яхши вариант-қайтиш ва мухлислар орасида шов-шув кўтариб, юқори даражада маҳорат кўрсатиш учун яна бир бор имкониятга эга бўлиш.

Диллиан Уайт билан жанг ҳам Жошуага яхши имконият бўлиши мумкин. Охирги жангида камарини бой берган Уайт сўнги учта жангида 1:2 ҳисобидаги ёмон натижага ҳам эга. Бу жангнинг собиқ чемпион учун аҳамиятли томони -Уайт Усикка қараганда Жошуанинг кучи етадиган даражада. Бунда ажойиб чиқиш қилиб ҳеч бўлмаганда яна мухлисларнинг кўзига жозибадорлигини кўрсатишга яхши имконият бўла олади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, британиялик машғулотларини ва ўзининг жангга тайёргарлигини қайта кўриб чиқиши лозим. Чунки, Усик Энтонининг ҳамма камчиликлари ва заиф томонларини кўрсатиб берди, энди боксчи буни тузатиши учун кўп меҳнат қилиши ва янги чемпионлик босқичига эришишга ҳаракат қилиши керак. Шунингдек, Жошуанинг 32 ёшга тўлгани ҳисобга олинса, бу оғир вазн тоифасидагилар учун кеч эмас ва унда ҳали вақт бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг