UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0

23 июл 17:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Али Багов - Рашид Магомедов жанги "спектакль" деб эълон қилинди + ВИДЕО

Кеча оқшом Россиянинг Сочи шаҳрида АСА промоушенининг навбатдаги турнири бўлиб ўтди.

АСА 141 оқшомининг Co-main event жангида камдан-кам учрайдиган ҳолат кузатилди. Енгил вазн тоифасида Гран-прининг чорак финалидан ўрин олган ушбу беш ранудлик жангда Али Багов ва Рашид Магомедов ўзаро тўқнаш келишди. Икки дўст ўртасидаги жанг худди аввалдан келишилгандек руҳиятда ўтди. 

Жангчилар клинчга киришга уринишар, бир-бирларини аяб, кучли зарба бермасликка интилишарди. Бу ҳолат бешинчи раундгача давом этди. Рефери Герихан Шибилов деярли ҳар бир раунд бошида жангчиларни аямасдан жанг қилишга чақирди. Охири асаблари дош бермаган ACA раҳбари Майрбек Хасиев октагонга югуриб чиқди ва жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Ҳар икки жангчи дисквалификация қилинди. Али ҳам, Рашид ҳам бу қарорга эътироз билдиришмади. 

"Бўлди! Тўхтатамиз! АСА лигаси болалар боғчаси эмас. Бу жиддий лига. Ким нима деб валдираса ҳам, мен учун бу дунёнинг кучли иккинчи лигаси ҳисобланади. Бизни ҳурмат қилмаганларга жавобимиз шу. Бўди! Дисквалификация! Бу ёғига асабларим дош бермайди. Бу нима деган гап? Сизлар бу ердагиларни ёш бола кўриб, ҳамманинг устидан куляпсизларми? Бўлди, сизлар бўшсизлар!", - дея ёрилди Хасиев.  

Таъкидлаш жоиз, ушбу чорак финал жанги ғолиби Гран-при 1/2 финалида Артем Резниковга қарши октагонга чиқиши лозим эди. Иккинчи ярим финалда эса Эдуард Вартанян ва Юсуф Раисов ўзаро тўқнаш келишлари белгиланган. 

Ушбу жараён видеосини томоша қилинг:


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг