UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Қозоғистонлик Жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули бошқа вазнга ўтаётганини эълон қилди 0 15:57Мария Тимофеева Прагада муваффақиятли старт олди 0 15:25Богдан Гусков ва Рамазон Темиров UFC Abu Dhabi турнири олдидан медиа тадбирлардаги иштирокини бошлашди 0 14:49ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси "Реал"га ўтмоқчи 0 14:13Пара академик эшкак эшувчиларимизнинг кейинги манзили Германия бўлади 0 13:37Ёш сузувчиларимиз қитъа биринчилигида яна олтин ва бронза медаллари билан тақдирланишди 0 13:09Ҳумоюн Тўхтамуродов бразилиялик спортчи билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 12:42ФИФА ЖЧ-2026'да қанча даромад топди? 0 12:05Оливейра Махачевга маслаҳат берди 0 11:38Таэквондочиларимиз Жанубий Кореядаги халқаро турнирни 3 та медаль билан бошлашди 0 11:10Нурсултон Рўзибоев яна Америка томон йўл олди (ФОТО) 0 10:44Мессининг Аргентина термасидаги келажаги маълум 0 10:17Рўзибоевга қарши жанг — Майкл Пейж учун UFC'даги сўнгги жанги бўлиши мумкин 0 09:44Курашчиларимиз U17 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашишади 0 09:03Усик хайрлашув жангини кимга қарши ўтказиши мумкинлигини айтди 0

21 июн 10:29
Янгиликлар

Қизиқарли!

"Амирсой"да ўтган "Befit Race" халқаро турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Amirsoy Resort" дам олиш масканида "Befit Race" мусобақаси бўлиб ўтди.

Халқаро турнир мақомида ўтган мазкур старт ўзида 7 мамлакатдан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ спортчиларни жамлади.

Мусобақанинг очилиш маросими ҳам ўзига яраша кўтаринки руҳда ўтди. Унда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ва бошқа расмийлар иштирок этишди. 

Маросимда сўзга чиққан Аваз Каримов ҳамда Ойбек Касимов Президентимизнинг мамлакатимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш бўйича олиб бораётган сиёсатида бу каби мусобақаларнинг аҳамияти юқори эканини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг беллашувларга старт берилди. Унда ҳаваскор ва профессионал атлетлар ўз йўналишларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. 5 ва 8 км масофадан иборат трассада иштирокчиларни бир-биридан қизиқарли ва мураккаб машқлар кутиб турар эди. 

Барча ғолиб ва совриндорлар:

Sprint men

1-ўрин: Рустам Чориев

2-ўрин: Жавлонбек Яхшибоев

3-ўрин: Элбек Ражабалиев


Sprint woman

1-ўрин: Рузанна Исраелян

2-ўрин: Рената Капкаева

3-ўрин: Аделя Бугакова


Elite men

1-ўрин: Семён Шадрин

2-ўрин: Лев Разуваев

3-ўрин: Владимир Донсков


Elite woman

1-ўрин: Екатерина Дацковская

2-ўрин: Анастасия Феоктиcтова

3-ўрин: Екатерина Воронина


Team sprint

1-ўрин: Миллий гвардия

2-ўрин: “Community force”

3-ўрин: Ички ишлар вазирлиги


Team elite

1-ўрин: “Akhmat”

2-ўрин: “Savage”

3-ўрин: “Buka”.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг