UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Камару Усман Чимаев билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 18:39Магомед Анкалаев 2026 йил охиригача UFC камарини қайтариб олишга ваъда берди 0 18:15"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда 0 17:45"Ўзимни гўдакларни ураётгандек ҳис қиляпман" - Дана Уайт бокс бизнесидаги рақобат ҳақида 0 17:17UFC собиқ жангчиси Оқ уй турнири нима учун муваффақиятсиз чиқиши мумкинлигини тушунтирди 0 16:40Камару Усман 2026 йилда UFC’дан икки карра чемпион сифатида кетмоқчи 0 16:16Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида иш бошлаши мумкин 0 15:40Хабиб Нурмагомедов БААда йилига жуда катта пул ишлайди 0 15:17Оқ уйдаги турнирида иштирок этадиган жангчиларни Трамп тасдиқлаб бериши керак 0 14:49Тайсон ва Мейвезер ўртасидаги жанг қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди 0 14:23Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди 0 13:41Инсайдер Оқ уйдаги UFC турнирининг асосий жанги қайси бўлишини айтди 0 13:19Хабиб Ислам Махачев қачон UFC’да навбатдаги жангини ўтказишини айтди 0 12:54Дана Уайт UFC Оқ уйда ўтадиган турнир кардини тузиб бўлганини айтди 0 12:26Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр 0

14 июн 22:13
Янгиликлар

Футбол, Болалар спорти

Андижон футбол академиясида муносиб шароитлар яратиляпти

Андижонда спортнинг бир нечта тури бўйича ўзига хос мактаб яратилган.

Андижон бокс мактабининг довруғи дунёга ёйилган. Муҳаммадқодир Абдуллаев, Руслан Чагаев каби чарм қўлқоп усталари бу заминдан кўп етишиб чиққан. Бундан ташқари, “Андижанка” чим хоккей, кейин эса футболчи қизлар жамоалари ҳақида ҳам фақат илиқ фикрлар айтиш мумкин. Шунингдек, андижонлик белбоғли кураш усталарининг республика ва халқаро майдонлардаги ютуқлари залворли. 

Қувончлиси, сўнгги йилларда юртимиз спорт ихлосмандлари энди андижонлик футболчиларнинг ҳам зафарли юришларини эътироф эта бошлашди. 2023 йилги футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-турида “Андижон” Қарши шаҳрида меҳмон бўлиб, “Насаф”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганида кўпчилик буни тасодифга йўйди. Чемпионатнинг иккинчи даврасида Андижонда ўтган ўйинда яна “Насаф” водийликларни енга олмади. Ҳисоб - 0:0. 

Футбол ишқибозлари “Андижон”нинг шов-шувли юриши тасодиф эмаслигига ишона бошлашди. Жамоа бу йил ҳам донгдор “Насаф”дан очко ола билди. Чемпионатда 1:1 ўйнаган бўлса, кубок баҳсларида водийликлар 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қаршиликларни мусобақадан чиқариб юборди... 

Биз гапни бежиз узоқдан бошламадик. Ростдан, Андижон футбол бўйича ҳам ўз олдига юқори марраларни, юксак мақсадларни қўйиб, дадил одимламоқда. Ҳатто бу йил жамоа мамлакат чемпионатида маълум муддат карвонбошилик ҳам қилди. Ҳар бир ўйинда “Бобур арена”нинг мухлислар билан тўлиши анъана тусига кирган. 

“Андижон” ҳоҳ сафарда, ҳоҳ ўз уйида ўйнасин, майдонга фақат ғалаба учун чиқаётгани қолган жамоаларни хушёр тортишга мажбур этмоқда. Сир эмас, бир текис ўйин кўрсатиш, медаллар учун курашишда энг аввало, мустаҳкам пойдевор, яъни, яхши футболчиларни етиштириб берадиган болалар футбол академияси зарур бўлади. Бундай академия Андижонда бор. Яъни, футболсевар ҳудуддаги академиянинг шарт-шароитлари тубдан яхшиланиб, фаолияти янги босқичга кўтариляпти.  

Бу ижобий жараёнларни бевосита академия директори Шавкат Муллажоновнинг изланувчанлиги ва фидойилиги билан боғлаш мумкин. 2024 йилнинг январида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан Андижон вилоят футбол академияси директорлигига тайинланган Муллажонов энг биринчи навбатда муассасанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга эътибор қаратди. 

Масалан, бугунги унда 154 нафар бола таҳсил оладиган академияга икки қаватли ётоқхона қурилмоқда. Бундан ташқари, сунъий қопламали майдон ҳам реконструкция қилинди. Чимли майдонлар майсасининг сифати яхшиланди. Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ. 2024 йилнинг февраль ойида 90х45 ўлчамли иккита майдонни таъмирлашга киришилди. Қудратли техникалар майдонни текислади. Ер қум, тупроқ, минерал ва маҳаллий ўғитлар билан бойитилди.

Суғориш тизимлари реконструкция қилиниб, эскирган сув қувурлари янгиланди. Академия тўлиқ зарур спорт анжомлари билан таъминланди. Машғулот ва мусобақалар учун сифатли спорт либослари олиб келинди. Вилоят футбол академияси тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоанинг 1-лигада иштироки йўлга қўйилди. Энг муҳими, ишга ёндашув ўзгарди.

Савол туғилади, академияда кимлар машғулот ўтказмоқда? Чунки кадрлар масаласида кўп гап бор.Кўп йиллар “Андижон”жамоаси шарафини ҳимоя қилган Фарҳодбек Ғофуров, Иброҳимжон Отахонов, Исломбек Аҳмедов каби собиқ футболчилар ўз гуруҳларида бош мураббийликка тайинланди. Селекция ишлари кучайтирилди. 2006, 2007, 2008 йилларда туғилган 35 нафар ўсмир ва ёш футболчидан ташкил топган жамоа 1-лигада омадини синаб кўряпти. Жамоага Виталий Легай техник директор ва Исломбек Аҳмедов бош мураббий саналади. 

Яна бир эътиборли жиҳат, Шавкат Муллажонов ўз вақтида республикамизнинг “Пахтакор”, “Локомотив”, “Қизилқум”, “Металлург”, “Сўғдиёна”, “Нефтчи”, “Бухоро” жамоалари, шунингдек, “Ал Аҳли, “Ал Наср”, “Liaoning FC” каби хориж жамоаларида тўп сурган. Тажрибали ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилгани ишқибозлар ёдида.  Эътиборли томони, ҳозирги “Андижон” клубининг муваффақиятлари ортида пухта ишланган ҳимоявий тактика ва жамоавий ўйин устуворлиги кўзга ташланади.

Яна бу ёқда вилоят футбол академиясига собиқ моҳир ҳимоячининг раҳбарлик қилиши... Бу ўхшашлик ва боғлиқликдан қандай маъно англадингиз? Менинг англаганим шу бўлдики, энди академиядан бош жамоа ўйин фалсафасига тўла мос тушадиган кўплаб иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқади. Ва андижонлик моҳир ҳимоячилар тез орада мамлакат олимпия ва миллий терма жамоалари мудофаа қўрғонининг асосий фигураларига айланишади. 

Қисқача айтганда, Андижонда Шавкат Муллажонов мактаби, моҳир ҳимоячилар мактаби яратилади. Биз футбол академиясидаги шароитлар билан яқиндан танишиш асносида, яна чарм тўп усталарининг машғулотларини кузата туриб, ана шундай хулосаларга келдик. Шунингдек, футбол ишқибозлари “Андижон” сафида ўз тўпурарлик маҳоратини кўрсатган Бахтиёр Ҳамидуллаевни яхши билишади. 

Қолаверса, яқинда Қатар майдонларида Париж-2024 Олимпиадаси ҳамда қитъа кубоги кумуш медалларини қўлга киритган, ғалабамизга муҳим голлари билан катта ҳисса қўшган  ярим ҳимоячи Алишер Одилов ҳамда ҳимоячи Одилбек Абдумажидов ҳам асл Андижон фарзандлари. Бу икки футболчи изланувчан мураббий Лочин Гулдаевнинг топилмалари ҳисобаланади. 

Айни пайтда академия мураббийлари барча туман ва шаҳарлар бўйлаб, болалар ўртасида ўтадиган мусобақаларни диққат билан кузатишмоқда. Сўнгги йилларда ҳар бир ёш тоифаси бўйича ўтадиган республика биринчиликлари ва кубоги баҳсларида ёш андижонликлар фаоллиги, ғалабалари қайд этиляпти. 

Демак, янги тарих ёзилмоқда. Энди андижонликларнинг футбол майдонида ҳам ўз мактаблари бўлади...Биз бунга ишонамиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг