UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

30 окт 19:23
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Қизиқарли!

Ислом бирдамлиги ўйинлари: мусобақа тарихи ва Ўзбекистоннинг иштироки қандай бўлган?

Яна бир неча кундан сўнг - 7 ноябрь куни Саудия Арабистонида нуфузли комплекс мусобақа - Ислом бирдамлиги ўйинлари старт олади.

Ҳисоб бўйича 6-маротаба дея аталаётган мусобақага оид маълумотлар билан ўртоқлашамиз. 

Бундай ўйинларни ўтказиш ғояси илк бор 1981 йилда учинчи Ислом саммити пайтида шаҳзода Файсал ибн Фаҳд ибн Абдулазиз (1975-1999 йилларда Саудия Арабистонига раҳбарлик қилган) томонидан илгари сурилган. 


Макка-2005

Илк Ислом бирдамлиги ўйинлари 2005 йилда Саудия Арабистонининг Макка, Мадина, Жидда ва Тоиф шаҳарларида бўлиб ўтган. 2005 йилдаги мусобақалар фақат эркаклар учун ташкил этилган бўлиб, унда 54 давлатдан келган 7 минг нафар спортчи 13 та спорт турида беллашган. Ўша мусобақада мезбон Саудия Арабистони биринчи ўринни қўлга киритган. Миср ва Қозоғистон делегациялари кучли учликка кирган.

Теҳрон-2010

2010 йилдан бошлаб аёлларга ҳам мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилган, аммо улар эркаклардан бошқа кунларда мусобақалашиши кўзда тутилганди. Бироқ, сиёсий сабабларга кўра ушбу ўйинлар бекор қилинган. 

Гап шундаки, ўйинлар Эрон ва араб дунёси ўртасидаги "Форс кўрфази" атамаси бўйича келиб чиққан низо сабаб бекор қилинган. Чунки айрим араб мамлакатлари бу ҳудудни "Араб кўрфази" деб атайди. Бу ном бўйича баҳс араб давлатлари ва Эрон ўртасида доимий келишмовчилик манбаи бўлиб келган.


Палембанг-2013

Учинчи ўйинлар 2013 йилнинг 22 сентябрь - 1 октябрь кунлари Индонезиянинг Палембанг шаҳрида ташкил этилган. Баҳсларда 57 мамлакатдан спортчилар 13 та йўналишда беллашишган. Баҳсларда мезбон Индонезия энг кўп медаль жамғарган. Эрон ва Миср терма жамоалари мос равишда 2 ва 3-ўринларни банд этишган.


Боку-2017

Тўртинчи мусобақа 2017 йилнинг 12–22 май кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтган. Ўзбекистон спорт делегацияси айнан ўша йили мазкур мусобақада дебют қилган. Ватанимиз спортчилари ўйинларда 121 нафар спортчи билан қатнашган. Ўша ўйинларда умумий ҳисобда 15 та олтин, 17 та кумуш ва 31 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни банд этганмиз. Мезбон Озарбайжон, шунингдек Туркия ва Эрон вакиллари ўйинларни кучли учликда якунлашган.


Конья-2021

Бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинларига эса Туркиянинг Конья шаҳри мезбонлик қилган. Мусобақа 2021 йили ўтказилиши режалаштирилганди. Аммо бу Токио Олимпиадасига яқин саналарда келиб қолгани, шунингдек пандемия билан боғлиқ сабаблар туфайли 2022 йилнинг август ойига кўчирилган. Аввалига ўйинлар Истанбул шаҳрида ташкил этилиши керак эди. Лекин Туркия ўйинларни Истанбулдан Коньяга кўчиришни сўраган. Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA) эса ушбу сўровни қаноатлантирган. 

Конья-2021 ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси учун мазкур ўйинлар тарихидаги энг муваффақиятлиси ҳисобланади. Ўзбекистон мазкур мусобақада 265 нафар спортчи билан қатнашиб, 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалларини қўлга киритган. Бу натижа орқали делегациямиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни банд этган. Бу борада биринчи ўринни мезбон Озарбайжон, учинчи ўринни эса Эрон терма жамоаси банд этган. 

 


Ар-Риёд-2025

2025 йилги Ислом бирдамлиги ўйинлари тарихда илк бор бир мамлакатда иккинчи марта ўтказиладиган мусобақа бўлади. Мезбон шаҳар — Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳри бўлади. Ўйинлар 7-21 ноябрь кунлари ташкил этилади.

Аввалига баҳсларга Камерун мезбонлик қилиши эълон қилинганди. Аммо 2024 йилнинг май ойида ISSA ўйинлар Ар-Риёдда ўтказилишини эълон қилди.

Бўлажак мусобақада 57 та мамлакат иштирок учун рўйхатдан ўтган. Атлетлар 19 та спорт турида 270 та медаллар жамланмаси учун курашадилар. Ўйинлар расмий сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон ўйинлар учун 194 нафар спортчини рўйхатдан ўтказган. Мусобақа бошланишига қадар, бу рақам ўзгариши мумкин. Якуний рўйхат ҳозирча расман маълум қилинмаган. 


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг