30 окт 16:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Яхши формадаман". 46 ёшли Мэнни Пакьяо рингга қайтишга тайёрлигини маълум қилди
46 ёшли филиппинлик собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо ўзининг жисмоний ҳолатидан мамнунлигини билдириб, рингга қайта киришга тайёрлигини айтди.
"Формам яхши, ўзимни аъло даражада ҳис қиляпман. Қайтишга тайёрман", — дея Пакьяо сўзларини ТАСС келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Мэнни сўнгги бор WBC йўналиши бўйича ярим ўрта вазнда жаҳон чемпиони унвони учун америкалик Марио Барриосга қарши жанг қилиб, очколар эвазига ютқазганди.
Ҳавола :
Манба : ТАСС
Фикрлар