01 июн 15:30
Янгиликлар
Теннис

Андижон "Фьючерс". Санжар Файзиев финалда
Андижонда эркаклар ўртасида "Фьючерс" мусобақаси давом этмоқда.
Турнирда иштирок этаётган ҳамюртимиз Санжар Файзиев бугун белоруслик Сергей Бетовга қарши ўйин ўтказди. Баҳсда вакилимиз қийинчиликсиз 6:2, 6:1 ҳисобларида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасига эга бўлди.
Энди у ҳал қилувчи баҳсда туркиялик Сем Илкелга қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар