09 май 10:38
Янгиликлар
Спорт курашлари
Андижон ҳокими ЖЧ совриндори Абдулло Алиевни уй билан мукофотлади (ВИДЕО)
Бу ҳақда UWW_UZB саҳифаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, 2025 йилги катталар ўртасидаги Жахон чемпионатининг бронза медали соҳиби Абдулло Алиев Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан янги хонадон билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, 4 май куни Спорт вазирлиги, МОҚ ва Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти Андижон вилоятида ўрганиш ишларини олиб борган ва жараёнларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам иштирок этган эди.
Ҳавола :
Манба : UWW_UZB
Фикрлар