UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0

20 фев 18:00
Янгиликлар

Қиличбозлик

Андижонда қад ростлаган қиличбозлик мажмуаси қандай кўринишда?

Теглар :  Қиличбозлик
Мамлакатимизда кўпгина спорт турлари қаторида қиличбозлик спортига, уни янада ривожлантириш, ёшлар орасида оммавийлаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бунинг учун энг аввало моддий техник базани мустаҳкамлаш, вилоятларда селекция ишларини кучайтириш, мураббийлар савияси ва маҳоратини ошириш Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан устивор вазифа сифатида белгиланган.

Декабрь ойида Андижонда қад ростлаган қиличбозлик марказидан суратларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Зеро 2020-йили Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида қиличбозлик федерацияси олдига анчагина жиддий вазифалар қўйилган.

Андижон шаҳридаги янги қиличбозлик саройи. Мажмуа ўз ичига машғулотлар зали, меҳмонхона, тренажёр залларини олган бўлиб, бу ерда ёшлар спортнинг ушбу тури билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шароитлар мухайё этилган.


Машғулотлар залининг майдони 24Х42 ўлчамда бўлиб унда саккизтадан ўнтагача қиличбозлар махсус йўлакчасини ўрнатиш имконияти бор, шунингдек 50 кишилик меҳмонхона ўқув-машғулот йиғинларига ташриф буюрадиган спортчиларни қабул қилишга тайёр.



Энди ўз ўзидан хақли савол туғилади. Хўш, мазкур мажмуа нега айнан Андижонда бунёд этилди? Биринчидан шу пайтга қадар қиличбозлар учун халқаро стандартларга жавоб бера оладиган ўқув машғулотлар базаси деярли йўқ эди. Фақат пойтахтда қиличбозлар зали мавжуд бўлиб, бу бутун Республика бўйича маҳоратли спортчиларни тайёрлашга табиийки камлик қиларди.



Иккинчидан Андижон вилояти ўзбек спортига бир қатор истеъдодли қиличбозлар, жумладан Лондон Олимпиадаси иштирокчиси Руслан Кудаев, Жамоавий баҳслар бўйича Осиё чемпионлари - Жавоҳир Нурматов, Абдулбосит Насриддинов, Санжар Собиров, Осиё чемпионатининг икки карра кумуш медаль соҳиби Саидбек Джеенбаевларни тарбиялаб берган.


Боз устига Андижон мамлакатимиздаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан ҳисобланади. Айнан шу жиҳатлар инобатга олиниб қиличбозлик мажмуаси шу ерда бунёд этилди.

Яна бир янгилик. Ҳозирда пойтахтимиздаги Республика олимпия заҳиралари колежи ҳудудида қиличбозлар учун яна бир машғулот зали тайёрланмоқда. Умид қиламизки спортнинг ушбу турини янада ривожлантириш йўлида қилинаётган сайъи ҳаракатлар яқин келажакда ўз мевасини беради. Бунинг самараси ўлароқ мамлакатимиздан янгидан янги истеъдодлар етишиб чиқишади ва халқаро майдонда, энг нуфузли мусобақаларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг