UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

27 апр 14:49
Янгиликлар

Теннис

Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди

Дунёнинг саккизинчи ракеткаси Андрей Рублёв кетма-кет тўртта мағлубиятдан сўнг ниҳоят ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Россиялик теннисчи Мадрид "Мастерс" турнирининг ATP рейтингида 136-поғонада бораётган аргентиналик Факундо Баньисни икки сетда ҳам бир хил ҳисобда мағлубиятга учратди - 6/1, 6/4. Теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашувида ҳам Рублёв ғалаба қозонди - 2:0.

Роппа-роса 90 дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам 5 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Баньисда кўпроқ бўлди - 3 га 2. Брейклар бўйича устунлик ғолиб теннисчи томонда - 4 га 1! Энди Рублёв учинчи босқичда испаниялик Алехандро Давидович Фокинага қарши кортга чиқади. Алехандро ўз зрнида хитойлик Шан Цзюньчэнни 7/5, 6/3 ҳисобида енгди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг