UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

30 май 19:50
Янгиликлар

Дзюдо

Андрей Штурбабинни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича таниқли мураббий Андрей Штурбабин ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Спортга беэътибор бўлмаган инсонлар Андрей Штурбабинни таниқли дзюдочиларимиз, олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Ришод Собиров, Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Диёрбек Ўразбоевнинг мураббийи сифатида жуда яхши билишади, танишади ва ҳурмат қилишади. Ўзи ҳам спортчи сифатида Атланта-1996 ва Сидней-2000 Олимпиадасида иштирок этган. 

Штурбабин бир неча йил давомида терма жамоа мураббийи сифатида фаолият юритган. Маълум муддат Эрон терма жамоасига устозлик қилган. Бугунги кунда унинг фарзанди Артём Штурбабин ҳам ота изидан бориб, айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритмоқда. Ўтган йили кичик Штурбабин Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон армия ўйинларида -66 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди. 

Тажрибали мураббий Андрей Штурбабиннинг кўп йиллик хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланган. Штурбабин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, "Дўстлик" ордени ҳамда "Шуҳрат" медали билан мукофотланган. 

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд кунини оиласи даврасида нишонлаётган Андрей Штурбабинни Ўзбекистон дзюдо федерацияси номидан муборакбод этамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг