24 окт 11:55
Янгиликлар
Теннис
Анетт Контавейт "ВТБ Кремль Кубоги" финалида
Москвада ўтаётган теннис бўйича "ВТБ Кремль Кубоги"нинг иккинчи финалчиси маълум бўлди.
Дунёнинг 20-ракеткаси, эстониялик Анетт Контавейт 76 дақиқа давом этган ярим финал баҳсида WTA рейтингининг 35-поғонасидан жой олган чехиялик Маркета Вондроушовани мағлубиятга учратди - 6/3, 6/4.
Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳамон чехиялик теннисчи олдинда бормоқда - 2:1. Бундан аввалги икки баҳсда Маркета ғалаба қозонган эди. Бугун Анетт бош соврин учун учрашувда россиялик Екатерина Александровага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар