UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

11 фев 09:37
Янгиликлар

Теннис

Элина Свитолина 0/6 ҳисобидан чиқиб кетди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 22-ракеткаси Элина Свитолина илк даврада иродали ғалабага эришди. Украиналик теннис маликаси WTA рейтингида 34-поғонада бораётган чехиялик Маркета Вондроушовага биринчи сетни "сухой" ҳисобда ютқазган бўлса-да, якунда ғалабани ўз томонига оғдира олди - 0/6, 6/2, 7/5.

Свитолина бу ғалабаси эвазига теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида ҳам олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлди - 4:3. Бир соату 55 дақиқа давом этган баҳсда Свитолина 1, Вондроушова 6 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Элинада биттага кўпроқ бўлди - 5 га 4. Иккала теннисчи ҳам 5 тадан брейк-пойнтдан унумли фойдаланишди. 

Энди Свитолина иккинчи даврада америкалик Жессика Пегулага қарши кортга чиқади. Биринчи давранинг яна бир қизиқарли учрашувида тунислик Онс Жабер америкалик Маккартни Кесслердан 6/2, 6/0 устун келган бўлса, украиналик Даяна Ястремская АҚШ вакиласи Пейтон Стирнсга кутилмаганда ютқазиб қўйди - 5/7, 3/6. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг