UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

25 фев 07:01
Янгиликлар

Теннис

Саралаш орқали асосий тўрга чиққан Тимофеева 57-ракеткага муносиб қаршилик кўрсатди

Мексиканинг Юкатан штати Мерида шаҳри теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.

Мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Мария Тимофеева мусобақанинг саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, асосий тўрга йўлланма олган эди. У саралашнинг 1/2 финалида аргентиналик Мартина Таборда Капуррони 6/4, 6/1, финал баҳсида эса яна бир аргентиналик теннисчи Мария Лурдес Карлни 6/3, 6/3 ҳисобида таслим этганди. 

Бироз аввал якунига етган асосий тўрнинг 1/16 финал босқичида вакиламиз польшалик Магдалена Френхга қарши кортга чиқди. Френх айни пайтда дунёнинг 57-ракеткаси бўлиб турибди. Икки соату 16 дақиқа давом этган учрашувда тажриба ўз сўзини айтди. Магдалена 6/4, 7/6(6) ҳисобида қийинчилик билан ғалаба қозониб, 1/8 финалга йўл олди.   

Таққослаш учун, Тимофеева WTA рейтингида 154-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди. Икки йил аввал Қатарда ўтган илк тўқнашувда польшалик теннисчи уч сет натижасига кўра устун келган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг