UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

13 июл 11:06
Янгиликлар

Енгил атлетика

Анвар Анваров олтин медаль эвазига жорий мавсум иккинчи бор Ўзбекистон рекордини янгилади

Теглар :  Анвар Анваров
Финляндиянинг Йоэнсуу шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Биз учун аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпиадаси қатнашчиси Анвар Анваров мамлакат рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз сўнгги уринишда 8,25 метр натижа билан бир неча ҳафта муқаддам Тошкентда ўтган халқаро турнирда ўзи ўрнатган Ўзбекистон рекордини (8,23 метр) яхшилади. Бу натижа Анваровга турнирда олтин медал келтирди.

Қолаверса, мазкур мусобақанинг баландликка сакраш дастурида қатнашган Барно Сайфуллаева 1,85 метр билан уринишлар ҳисобига кўра бронза медалига сазовор бўлди. Кумуш ва бронза медаль соҳибалари ҳам айнан шу натижани қайд этишгани бироз аламли бўлди. 

Узунликка сакраш, эркаклар:

1. Анвар Анваров (Ўзбекистон) — 8,25 метр

2. Аниэл Молина (Куба) — 7,86

3. Кристиан Пулли (Финляндия) — 7,82 


Баландликка сакраш, аёллар: 

1. Луизе Экман (Швеция) — 1,85 метр

2. Элла Миккола (Финляндия) — 1,85

3. Барно Сайфуллаева (Ўзбекистон) — 1,85

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг