UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0

11 янв 19:01
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Анхольтцдаги Жаҳон кубогида фақат эмланган биатлончиларга рухсат берилади

Теглар :  Биатлон
20-23 январь кунлари Анхольтцда (Италия) биатлон бўйича Жаҳон кубогининг еттинчи босқичи бўлиб ўтади.

Бу Пекиндаги Қишки Олимпия ўйинлари олдидан ўтказилаётган охирги босқич ҳисобланади.

Халқаро биатлон иттифоқи (IBU) матбуот хизматининг хабарига кўра, Италиядаги босқичда фақат эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтган, шунингдек, коронавирусдан тузалган биатлончилар иштирок этишлари мумкин. Италиянинг амалдаги миллий қоидалари мана шуни талаб қилмоқда.

Қайд этилишича, Европа Иттифоқида тан олинмаган вакциналар билан эмланган спортчилар, жумладан, Россиянинг Спутник V вакцинасини олган биатлончилар ҳам Анхольтцда қатнашишлари мумкин. Бироқ улар ҳар 48 соатда ПЦР-тестларини топширишлари керак бўлади.

Анхольтцдаги меҳмонхона фақат тўлиқ эмланган спортчилар, мураббийлар ва ходимларни қабул қилади.

IBU Жаҳон кубогида иштирок этаётган биатлончиларнинг 98 фоизи, шунингдек, мураббийлар ва ходимлар аллақачон COVID-19 га қарши вакцина олгани ёки коронавирус билан касал бўлганлигини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг