UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 0 13:49"Мен уларга ёқмайман". Хабиб жамоадошлари билан суратни кўрсатди (ФОТО) 0 13:28Бектемир Мелиқўзиев: "Шанба - "Bully Time!" 0 13:07Академик эшкак эшиш. Лицензион турнирда финалларга йўл олдик 0 12:46"Манчестер Сити"нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум 0 12:25Отабек Холматов муваффақиятли операция қилинди + ФОТО 0 12:04Икки курашчимиз кечки дастурда Олимпиада лицензияси учун курашади, қолганлар эса... 0 11:43Белбоғли кураш. Фарғонада Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:22Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади 0 11:01Бекзод Абдураҳмонов ва Ғуломжон Абдуллаевни Олимпиада лицензиясидан битта ғалаба ажратиб турибди 0 10:39Чарльз Оливейра энди кимга қарши жанг қилмоқчи эканини айтди 0 10:17Волкановски: "Одамлар Холлоуэйда барчаси тугади деб ўйлашганди" 0 09:52"Байер"да навбатдаги рекорд! 0 09:31Спорт курашлари. Эркин курашчиларимиз лицензион турнирни кимларга қарши бошлашади? 0 09:09Candidates Women Tournament 2024. Тань Чжунъи якка пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ 0

30 июл 08:20
Янгиликлар

Футбол

АПЛда 11 футболчи допинг тестдан ўта олмади

Британиянинг Sunday Mirror нашрининг ёзишича, наркотик ва допинг тестдан ўта олмаган АПЛнинг 11 футболчиси дисквалификациядан қутилиб қолишган.

Улар берган маълумотга кўра, футболчилар қонида морфин, амфетамин, риталин ёки триамцинолон аниқланган. Уларнинг баъзилари 2018/19, 6 нафари 2017/18, яна иккиси 2016/17 мавсумда аниқланган. Футболчиларнинг номи ошкор қилинмаяпти.

Бу ўзи қандай воситалар?

Триамцинолон - яллиғланиш ва аллергияга қарши, иммунодепрессив восита. Барча турдаги метаболизмни тартибга солади, глюкоза утилизациясини пасайтиради, жигардаги гликоген миқдорини оширади, сув ва натрийнинг ионларини ушлаб туради.

Реталинг ёки метилфенидат - бу психосимулятор воситаси бўлиб, диққатни жамлаш ва эътибор дефицити синдромида фойдаланилади.

Морфин - кучли оғриқларни камайтиришда ва спортчиларнинг чидамлилигини оширишда ишлатилади.

Амфетамин - марказий асаб тизимига таъсир кўрсатувчи стимулятор. Фойдаланишдан асосий мақсад - эътибор ва чидамлиликни кучайтириш. Бокс, сумо ва курашда кўп қўлланилади.

Нега футболчилар дисквалификация қилинмади?

Тестлар Буюк Британиянинг антидопинг агентлиги (UKAD) томонидан текширилди, аммо Англия футбол федерацияси можаронинг олдини олди ва қоидабузарлар дисквалификация қилинишидан сақлаб қолди. Аксарият футболчилар TUE - терапевтик истисно яъни тиббий кўрсатмалар бўйича тақиқланган препаратларни қабул қилишга рухсат олишди.

Маълумотларга кўра, уч шифокор текширув ўтказиб, бу воситалар даволаниш учун зарурлигини тасдиқлаганидан сўнг футболчиларга TUE берилган.

TUE ўзи нима?

Қонуний допинг. Бу термин ВАДА томонидан тақиқланган, аммо касалликни даволаш учун ишлатиладиган воситаларга ишлатилади. Тўғри, бу ерда ҳаммаси оддий эмас: Биринчидан, бу дорисиз спортчининг саломатлиги зарар кўриши маълум қилиниши керак; иккинчидан, восита кучни ошириш эмас, тикланиш учун муҳимлиги исботланиши лозим; учинчидан, дорининг аналоглари борлигини кўриб чиқиш. Бунинг ҳаммасини антидопинг лабораториясидаги камида уч шифокор ўрганиши керак.

Терапевтик истисно миллий антидопинг ташкилоти ёки ўша спортнинг халқаро федерацияси томонидан берилади. Допинг аниқланганидан сўнг TUEни расмийлаштириш мумкин эмас - бу жиддий қоидабузарликка тенглаштирилади.

Спорт соҳасидаги допинг эксперти профессор Иван Уоддингтон Mirror нашрига қуйидаги гапларни айтди: "Бошидан TUE тизимида камчиликлар бор эди. Агар ҳужумчи бўлганимда ва тестдан ўта олмаганимда шифокор менга керакли ҳамма нарсани ёзиб берган бўларди. Антидопинг сиёсатини жиддий ўрганган ҳар қандай инсон TUE тизимидан ўз мақсадида фойдаланишмоқда деган бўларди".

Буёғига нима бўлади?

Англия футбол федерацияси бунга муносабат билдиришга улгурди. "Футбол ассоциацияси допингга қарши курашга жиддий эътибор қаратади ва Буюк Британгия антидопинг агентлиги билан ҳамкорликда кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда.

2015/16 мавсумдан 2018/19 мавсумгача Премьер-лигада 16 нафар футболчида допинг аниқланган. Аммо бу улар автоматик равишда дисквалификация қилинади дегани эмас. Ҳар бир ҳолатда спортчи терапевтик истиснога эга эканлигини кўрсатиши ёки модда ВАДАнинг рухсат этилган кодекси бўйича дори воситасида бўлганини маълум қилиши керак" - дейди Англия футбол ассоциацияси вакили.

Англия футболини ВАДА томонидан санкциялар кутяпти дейиш қийин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг