UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0

14 авг 12:05
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Токио-2020

АҚШнинг медаллари сони 60тага етди, терма жамоамиз 57-ўринда!

Рио Олимпиадасининг саккизинчи кунги баҳсларидан сўнг медаллар жамғариш бўйича АҚШ терма жамоаси ҳамон пешқадам, Ўзбекистон терма жамоаси эса кечаги кунга нисбатан бир поғонага юқорилади.

Дзюдочиларимиз Диёрбек Ўрозбоев ва Ришод Собиров, боксчимиз Рустам Тўлаганов терма жамоамизга ана шу 3та бронза медалини тақдим этишган. Ўзбекистон спорт делегацияси 3та бронза медали ҳисобига умумжамоа ҳисобида 207 иштирокчи давлат орасида 57-ўринни эгаллаб турибди. Бир кун аввал биз 58-поғонадан жой олгандик.

Олимпиаданинг саккизинчи кунги баҳсларидан сўнг АҚШ терма жамоаси роппа-роса 60та медални қўлга киритиб улгурди. Шулардан 24таси олтин, 18таси кумуш, 18таси бронза медалларидир. Иккинчи ўриндаги Хитой терма жамоасида 13та олтин медал бор. Кумуш медаллар 11тани, бронза эса 17тани ташкил қилмоқда. Ўнта олтин, 13та кумуш, 7та бронза медалига эга Буюк Британия терма жамоаси учинчи ўринни эгаллаб турибди.


Шу кунгача 43та давлат терма жамоалари камида бир нафар Олимпиада чемпионига эга бўлиб улгурган. Эллик олтита терма жамоа ҳисобида эса камида биттадан кумуш медал бор. Олтмиш бешта мамлакат терма жамоаси эса камида биттадан бронза медалига эга бўлиб турибди.

МЕДАЛЛАР ЖАМҒАРИШ. ТОП-10

1. АҚШ – 61 (24-18-19)

2. Хитой – 41 (13-11-17)

3. Буюк Британия – 30 (10-13-7)

4. Германия – 16 (8-5-3)

5. Япония – 24 (7-3-14)

6. Россия – 23 (6-9-8)

7. Австралия – 22 (6-7-9)

8. Италия – 18 (6-7-5)

9. Жанубий Корея – 13 (6-3-4)

10. Франция – 18 (5-8-5)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 авг 17:10:14
Fasli BAHOR
Yetakchi davlatlarni aholi soni OZBEKISTONDAN qanchali ko,p, bunday solishtirsak biznikila yomon oynashmayapti
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг