16 янв 15:55
Янгиликлар
Футбол
АҚШнинг хусусий инвестиция компанияси А Серия клубининг 100% акциясини сотиб олди
"Верона" клуб эгалари алишганини тасдиқлади.
АҚШнинг Техас штатида фаолият юритувчи компания Италия клубининг 100% акциясини сотиб олди.
Италиялик ишбилармон Маурицио Сетти 2012 йилдан буён клубга эгалик қилиб келаётганди. Эндиликда у футбол операциялари бўйича катта маслаҳатчи сифатида спорт директори Шон Сольяно билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Таъкидланишича, "Верона"да тажрибали директорлар кенгаши ташкил этилиб, "Рома"нинг собиқ бош директори Итало Занзи ижрочи директор сифатида ишга олиб келинади.
Ҳавола :
Манба : Football Italia
Фикрлар