UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 15:09Улуғбек Рашитов: "Келаси йилги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучимни бераман" 0 14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0 12:39Фазлиддин Ғоибназаров: "Ҳақиқий дада бўляпман" 0 12:00Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевни автомобил билан тақдирлади 0 11:26Майкл Олисе "Реал"га ўтмоқчи, бунинг сабаби маълум — манба 0 10:58Шерзод Абдуллаев – армрестлинг спорти ривожи йўлидаги фидойи мураббий! 0 10:29Ёш "классик" курашчиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди 0 09:48SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 старт олди. Абдусатторов илк кунги 3 та партияда қандай натижа қайд этди? 0

09 окт 15:02
Янгиликлар

Теннис

Аргентинадан эксклюзив. Тарихий медаль сари йўл

Ўсмирлар Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби Улуғбек Рашитов ва унинг мураббийи Павел Хан муваффақиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Эслатиб ўтамиз, таэквондочимиз Буэнос-Айресдаги Олимпиадада Ўзбекистон спорт делегациясига дастлабки медални қўшиб қўйди.

«Биринчи жангимни мўғулистонлик рақибга қарши ўтказиб, 44:3 ҳисобидаги ғалабага эришдим. Ярим финалда Жанубий Корея вакилини 21:10 ҳисобида мағлуб этдим. Финалда бироз омадим келмади ва россиялик таэквондочига 8:11 ҳисобида имкониятни бой бердим. Ярим йил олдин Тунисдаги мусобақада ушбу рақибимни 31:28 ҳисобида мағлуб эта олгандим.

Умуман, жанг давомида рақибимдан ёмон ҳаракат қилганим йўқ. Фақат, ўзимга бўлган ишонч камлик қилди. Финални ҳисобга олмаганда мўғулистонлик спортчига қарши жанг қийин кечди. Аммо, мураббийим билан биргаликда унга қарши тўғри тактика танлай олдик.

Ўсмирлар Олимпия ўйинларидан таассуротларим бир олам. Ёш таэквондочилар бунгача ушбу ўйинларда медаль қўлга киритмаган эдилар. Шу сабабли ҳам бу натижа мен учун тарихий аҳамиятга эга. Бундан фаҳрланаман. Барчага раҳмат, айниқса мураббийимга миннатдорчилик билдираман», – деди Улуғбек.

 

Павел Хан: «Йирик мусобақада совриндор бўлиш учун ватанпарварлик талаб этилади»

«Улуғбек 10 йилдан буён таэквондо билан шуғулланади. Биз ўсмирлар Олимпиадасига қаттиқ тайёргарлик кўргандик. Бу жараёнида Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида бизни қўллаб-қувватлади. Фурсатдан фойдаланиб, уларга миннатдорчилик билдираман.

Тайёргарлик ҳақида гапирадиган бўлсам, вазн ташлаш лозим бўлгани учун бу бизга осон кечмади.
Улуғбек ўйинларга лицензияни 7 ой аввал қўлга киритганди. Бу вақт ичида унинг бўйи 5 см га ўсди. Шу сабабли ҳам қийин бўлди. Бундай савиядаги мусобақаларда совриндор бўлиш учун қаттиқ меҳнат қилиш лозим. Мақсад сари олға интилиш ва албатта ватанпарвар бўлиш керак».

Рашитовнинг иштироки таҳлили

«Ҳар бир мусобақадан сўнг биз таҳлил қиламиз. Бу сафарги иштирок ҳақида гапирадиган бўлсам, унда рухий тайёргарлик бўйича камчиликлар кўзга ташланди. Улуғбек кўпроқ мусобақаларда иштирок этиб, ўзига бўлган ишончни ошириши лозим».

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг