UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Шон ютишига умид қиламан". Алекс Перейра Стриклендга маслаҳат берди 0 18:42Конкур бўйича халқаро турнир якунланди 0 18:21"Реал" Гарсияни 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр 0 18:00Энг кучли қиличбозларимиз Тошкентда жам бўлишди 0 17:39UFC рейтинги янгиланди. Учта вазндаги ўзгаришлар бир саҳифада 0 17:18Istanbul Open. Тимофееванинг ҳам юриши бошланди 0 16:57Кунья МЮ Чемпионлар Лигасига чиққанидан кейин дадил баёнот берди 0 16:36"У "стойка"да ҳам Стриклендни таслим этиши мумкин". Чимаевнинг спарринг шериги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 16:15The Ring. Иноуэ янгиланган рейтингда пешқадамга айланиб олди 0 15:54Усик — Бенавидес жанги ўтказилиши мумкин 0 15:33"Реал" ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди 0 15:12Чимаев: "Стриклендни ҳар куни дўппослардим, балки Шон бундан хафа бўлгандир" 0 14:51Камшибек Конкабаев шу ҳафта проф боксда жанг қилади 0 14:30Яхши янгилик: Велоспортчимиз "Giro d’Italia" нуфузли турнирида иштирок этади 0 14:09Чемпионлик пойгаси авжида. "Арсенал" ва "Ман Сити"нинг АПЛдаги тақвими қандай? 0

13 сен 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян бир ҳафтадан кейин жанг қилади, рақиб маълум + ПОСТЕР

Арманистонлик аралаш яккакураш устасининг рақиби собиқ UFC чемпиони бўлади.

19 сентябрь куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида жиу-житсу бўйича ACBJJ 18 турнири бўлиб ўтади. Оқшом доирасида UFC жангчиси Арман Царукян ҳам ўз жангини ўтказади. Арманистонлик аралаш яккакураш устасининг рақиби енгил вазнда собиқ WEC ва UFC чемпиони америкалик Бенсон Хендерсон бўлади.

Турнир ташкилотчилари расман ушбу жангни эълон қилишди. 41 ёшли Хендерсон сўнгги жангини 2023 йилнинг март ойида ММА йўналишида ўтказганди. Ўшанда у россиялик Усман Нурмагомедовга Сан-Хоседа ўтган Bellator 292 турнирида мағлуб бўлган эди. Усман тажрибали рақибини биринчи раунднинг ўзида ортдан бўғиб қўйганди. Ўша йилнинг декабрида Бенсон ҳамюрти Энтони Петтисга қарши каратэ қоидалари асосидаги Karate Combat лигасида жанг қилди. Трилогияда "Шоутайм" Петтис ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Шу йилнинг май ойида Хендерсон ва Петтис ММА бўйича GFL лигасида ўзаро жанг ўтказишлари керак эди, аммо бу лига туғилмай "ўлганди". Аниқроғи, GFL битта ҳам турнир ўтказмай, бошланмаган фаолиятини якунлаган эди.  

Арман Царукян эса шу йилнинг ўзида грепплинг бўйича иккита жанг ўтказиб улгурди. Дубайда ўтган Karate Combat 54 турнирида россиялик Маккашарип Зайнуковни очколар ҳисобига кўра таслим этди. Москвада ўтган ADXC 10 турнирида эса бразилиялик Патрики Фрейредан устун келди. Россия шарафини ҳимоя қилаётган 28 ёшли Арман 22 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ташкил этиладиган UFC турнирида октагонга қайтади. Оқшомнинг асосий жангида айнан Царукян Янги Зеландия вакили Дэн Хукерга қарши октагонга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг