12 мар 19:16
Янгиликлар
Футбол

"Арсенал" ва "Ливерпуль" "Лилль" форварди Давид учун курашмоқда
"Лилль" ҳужумчиси Жонатан Давид ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартирмоқчи.
22 ёшли канадаликка "Арсенал" ва "Ливерпуль" қизиқмоқда, футболчининг ўзи фаолиятини Англия чемпионатида давом эттирмоқчи. Ўйинчини шунингдек, "Пари Сен-Жермен" клуби ҳам кузатмоқда.
Давид 2021/22 йилги мавсум "Лилль" таркибида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол уришга эришди. Transfermarkt ҳужумчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Ҳавола :
Фикрлар