08 мар 13:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
Артур Бетербиевнинг рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Профессионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида IBF йўналиши чемпиони Артур Бетербиевнинг рақиби маълум бўлди.
Унга кўра, россиялик жаҳон чемпиони 4 май куни Калифорнияда Радивойе Калажичга қарши рингга кўтарилади. Артурнинг промоутери Боб Арум ҳам бу маълумотни тасдиқлади.
Маълумот учун, 27 ёшли Калажич ўзининг ягона мағлубиятини 2016 йилда қабул қилиб олган. Ўшанда у вақтинчалик WBA чемпиони Маркус Браунга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. Айни пайтда бу боксчи IBF рейтингида 13-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : AllBoxing
Фикрлар