18 сен 21:00
Янгиликлар
Ашхобод-2017. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иккинчи кунги иштирокларидан онлайн якунланди
21:00. Шу тариқа бугун Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги баҳслар якунланди. Кун якунларига кўра спортчиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 12 та бронза медалини қўлга киритдилар. Эртага бизни 3х3 баскетбол, белбоғли кураш, биллиард, енгил атлетика, жуи житцу, муайтай, таэквондо, велоспорт, оғир атлетика бўйича баҳслар кутиб турибди.
20:47. -63кг вазн тоифасидаги курашчимиз Дилафруз Мамажонова финалда мезбонлар вакили Гулнар Хайтбаевага 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди ва якунда кумуш медаль эгасига айланди.
20:40. Футзалчиларимиз БАА устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди!
20:33. Афсуски, Сергей Демьентевга медаль учун озгина етмади... Спортчимиз турнирни тўртинчи ўринда якунлади.
20:30. Футзалчиларимиз иккинчи бўлимда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонмоқдалар!
19:28. Футзал. Терма жамоамиз БАА терма жамоаси билан ўйин ўтказмоқдалар.
19:00. Демьентев ҳозирча учинчи ўринда кетмоқда.
18:50. Бироздан сўнг анъанавий кураш баҳсларида Дилафруз Мамажонова финал жангини ўтказади.
18:35. Демьентев иккинчи уринишдан сўнг 18,05 метрлик натижа қайд этди.
18:20. Спортчимиз Сергей Демьентев ядро улоқтириш баҳсларидаги иштирокини бошлади.
18:17. Кўпкурашчимиз Александра Юркевская 7 спортчи ичида "фахрли" бешинчи ўринни эгаллади ва медаллардан қуруқ қолди.
18:05. Муайтайчимиз Алижон Исроилов туркманистонлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.
18:00. Надия Дусанова олтин медаль соҳиби. Садуллаевада эса кумуш!
17:40. Баландликка сакраш баҳсларида иккала спортчимиз ҳам кучли тўртликка кириб олди. Ушбу йўналишда иккита медаль олиш имкониятимиз бор.
17:16. Айни дақиқаларда икки нафар ҳамюртимиз Сафина Садуллаева ва Надия Дусановалар баландликка сакраш баҳсларида медаллар учун кураш олиб бормоқдалар. Ушбу йўналишда Дусановадан олтин медаль кутамиз!
17:10. Муайтай. -63кг вазнли спортчимиз Каримжон Каримов 28:29 ҳисобида филиппинлик рақибига ютқазиб қўйди.
Муҳаммаджон Қўчқоров эса Хитой Тайпейи вакили Ю Хи Ченни 30:27 ҳисобида мағлуб этди.
Жаҳонгир Йўлдошев ҳам илк жангида қийинчилик билан ғалаба қозонди. У Вьетнам вакили Лонг Доан Нгуенни 29:28 ҳисобида мағлуб этди.
Бироздан сўнг Алижон Исроилов мезбонлар вакили Муҳаммаднур Мелаевга қарши рингга чиқади.
16:50. Оғир атлетика. -48кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Маҳлиё Тоғаева даст ва силтаб кўтариш баҳслари якунига кўра 166 кг натижани қайд этди ва медаллар қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой берди.
16:42. Афсуски Хэгай (-54кг) Эронлик рақибига 7:11 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва финал йўлланмасидан қуруқ қолди... Яна бир бронза!
16:33. Айни паллаларда таэквондочимиз Валентин Хэгай эронлик рақибига қарши жанг ўтказмоқда. Ўртага финал йўлланмаси қўйилган... Спортчимизга омад тилаймиз!
16:20. Анъанавий кураш бўйича финаллар кечки пайт бошланади. Ушбу жангларда фақатгина -63кг вазнли курашчимиз Дилафруз Мамажонова гиламга чиқади. У олтин медални қўлга киритиш учун мезбонлар спортчиси Гулнар Хаятбаевани мағлубиятга учратиши лозим бўлади.
16:12. Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 23 тага етди. Шулардан 2 таси олтин, 3 таси кумуш ва 18 таси бронза медалларидир.
15:50. Таэквондочимиз Валентин Хегай тайландлик Пурим Пуринтарапибанни 22:11 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди. Энди у финалга чиқиш учун эронлик Валентин Эшагига қарши татамига чиқади.
15:29. Умматов Файзулла Исгендер Ашировга (-62кг), Илҳомжон Машрабов Басим Оразовга (-75кг) га ярим финалда ютқазиб қўйди. Улар ҳам бронза медали билан кифояландилар...
15:10. Ниҳоят! -63кг вазн тоифасидаги Дилафруз Мамажонова қирғизистонлик Улкан Алибай кизини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.
14:50. Анъанавий кураш. Шаҳобиддин Сангилов (-68 кг) ярим финалда туркман спортчиси Арслан Хожамбердиевга 0:2, Обидали Мавлонов (-90 кг) эса бошқа бир мезбон спортчи Мургапгелди Атдаевга 0:1 ҳисобида ютқазди. Яна иккита бронза...
14:44. Анъанавий кураш. Учинчи ярим финал, учинчи мағлубият. -57кг вазн тоифасидаги Ҳусан Носиров туркманистонлик Сатлик Мурадовга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди ва "бронза" эгасига айланди.
14:38. +94 кг вазн тоифасидаги жуи-житцучимиз ўтиш жангида Равшанхон Ҳусанов туркманистонлик рақибига қарши жангда 0:0 ҳисобидаги натижани қайд этди. Энди у бронза медали учун бошқа бир мезбон спортчи Насибжан Избасаровга қарши курашади.
14:30. Жуи-житцу. Равшанхон Ҳусанов ливанлик рақибига ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун курашади. Ўтиш жангида у туркманистонлик спортчига қарши курашади.
14:22. -82 кг вазн тоифасидаги Исматова Гулмира ҳам 1:1 (1:4) ҳисобида мезбонлар вакили Насиба Суркиевага имкониятни бой берди ва бронза медалини қўлга киритди.
14:15. -52 кг вазн тоифасида анъанавий кураш жангларида иштирок этаётган Манзураой Мўйдинова ярим финалда қозоғистонлик Ботагўз Дюссембаевага 0:1 (0:3) ҳисобларида ютқазиб қўйди ва бронза медали билан кифояланишга мажбур бўлди.
14:00. Анъанавий курашда ярим финал жанглари бошланди. Бироздан сўнг бизнинг спортчилар ҳам финал йўлланмаси учун курашни бошлайдилар.
13:28. Анъанавий курашчиларимизнинг 8 нафари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди! Манзураой Мўйдинова, Ҳусан Носиров, Шаҳобиддин Сангилов, Обидали Мавлонов, Элбек Сотволдиев, Гулмира Исматова, Ҳавасхон Жўрақўзиева, Файзулла Умматовлар финалга чиқиш учун жанг қиладилар.
13:25. Санжар рақибини 6:2, 6:1 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва иккиняи босқичга йўл олди.
13:00. Айни пайтда теннисчимиз Санжар Файзиев тайландлик рақибга қарши кортга чиққан. Ҳозирча биринчи сетни ўз фойдасига ҳал қилди - 1:0.
12:44. Курашчиларимиздан Мўйдинова Манзураой ва Дўрақўзиева Ҳавасхонлар ўз вазн тоифаларида ярим финалгача етиб бордилар. Финалга чиқиш учун уриниб кўрамиз!
12:30. Анъанавий кураш жангларида кўплаб спортчиларимиз иштирок этмоқдалар. Бироздан сўнг уларнинг натижаларини ҳам маълум қиламиз.
12:24. Жуи-житцу. Равшанхон Ҳусанов ироқлик рақибини 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. Бироздан сўнг у ярим финалга чиқиш учун ливанлик Жад Фаделга қарши жанг қилади.
12:20. Жуи-житцу. Риза Сафаровда ҳам 0:99 ҳисобидаги мағлубият. НО КОММЕНТ!
12:18. Яна бир жуи-житцучимиз Сирожиддин Эшонбоев тожикистонлик рақибига ютқазиб қўйиб, турнирни тарк этди.
12:15. Жуи-житцучимиз Суҳроб Усмонов илк жангида иорданиялик рақибига йирик 0:99 ҳисобида мағлубиятга учради ва мусобақа билан хайрлашди.
12:02. Бироздан сўнг у чорак финалда тайландлик рақига қарши жанг қилади.
12:00. Ҳозирча -54кг вазн тоифасида жанг қиладиган таэквондочимиз Валентин Хегай илк жангида бутанлик рақибини мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга йўл олди.
Бугун Ашхободдаги Осиё ўйинларида қуйидаги спорт турлари бўйича баҳслар ўтказилади:
Футзал
Енгил атлетика
Теннис
Жуи-житцу
Муайтай
Таэквондо
Велоспорт
Анъанавий кураш
Оғир атлетика.
Ушбу спорт турларининг барчасида ўзбекистонлик спортчилар иштирок этадилар.
Фикрлар