20 сен 22:15
Янгиликлар
Ашхобод-2017. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан онлайн якунланди
22:22. Шу тариқа бугунги кундан онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Кун якунларига кўра медаллар жамғариш бўйича кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олди:
22:00. Достон Ёқубов оғир атлетикада кумуш медал соҳибига айланди!
21:35. Оғир вазнли спортчимиз Шерзоджон Раҳимов туркманистонлик Аҳал Балларовни 5:3 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди!
21:20. Футзалчиларимиз кутилмаганда афғонистонлик рақибларига 2:4 ҳисобида мағлубиятга учрадилар...
21:15. Исломжон Қўлдошев мезбон спортчи Сейди Батировга 2:5 ҳисобида ютқазди. Кумуш!
21:12. Обидали Мавлонов туркманистонлик спортчи Овазгелди Бердиевни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди!
21:07. Элдор Неъматов қозоғистонлик рақибига 3:7 ҳисобида мағлубиятга учради ва кумуш медаль соҳибига айланди.
21:00. Белбоғли кураш. Бизда олтин медал: Ҳусниддин Рўзиев - Ҳангелди Аллаков (Туркманистон) 8:1
19:02. -65кг баҳсларда иштирок этган курашчи қизимиз Дилафруз Мамажонова ҳам финалда мезбонлар вакили Гулнар Ҳайтбаевага 2:7 ҳисобида мағлубиятга учради. Яна бир кумуш медаль...
18:15. Шаҳзода Эргашевадан кумуш медаль. -50кг вазн тоифасида гиламга чиқадиган курашчимиз финалда туркманистонлик Лачин Бадаглиевага 4:8 ҳисобида ютқазиб қўйди.
18:01. Белбоғли кураш баҳсларида ҳам бироздан сўнг 7 нафар спортчимиз финал жангларида гиламга чиқадилар.
18:00. Аёллар ўртасида ядро улоқтириш баҳсларида Елена Смолянова иштирокини бошлади.
17:55. Енгил атлетика. Димитрий Мелситов баландликка сакраш баҳсларидаги иштирокини бошлади.
17:37. Таэквондочимиз Ниёз Пўлатов ярим финалда эронлик рақибига 12:13 ҳисобида ютқазиб қўйди ва бронза медали билан кифояланди...
17:23. Соат 19:00да бошқа бир оғир атлетикачимиз Достон Ёқубов ўз чиқишини бошлайди.
17:20. Набиева 118 кг тош кўтариб, умумий натижасини 212 кг га етказиб олди. Бу кўрсаткич билан у учинчи ўринга ҳам тушиб кета олмайди ва катта эҳтимол билан биринчи ўринга ҳам кўтарила олмайди.
17:10. Муаттар Набиева ҳозиргина 110 кг тош кўтариб, жавдалда биринчи ўринга чиқиб олди.
16:50. Бироздан сўнг енгил атлетикачилар ўз иштирокларини бошлайдилар.
16:40. Муаттар даст кўтариш баҳсларида 94 кг тошни ўзига бўйсундира олди. Айни пайтда у даст кўтариш натижаларига кўра иккинчи ўринда кетмоқда.
16:22. Оғир атлетикачимиз Муаттар Набиева баҳсларга киришди.
16:00. Бироздан сўнг таэквондочимиз Ниёз Пўлатов ярим финалда эронлик Хади Тиранвалипурга қарши татамига чиқади.
15:40. Ниёз Пўлатов эса хитойлик рақибини 17:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
15:19. Таэквондочимиз Умида Абдуллаева эронлик рақибига 5:10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди...
14:40. Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси таркибида 3 та олтин, 9 та кумуш ва 31 та бронза медали бор. Бу натижа билан биз рейтингда олтинчи ўринни эгаллаб турибмиз. Кун якунларига кўра ҳали кўплаб медаллар қўлга киритилиши кутилмоқда.
14:15. Теннис. Файзиев/Фолц жуфтлиги аралаш (микст) баҳсларида 6:1, 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи босқичга йўл олди.
14:05. Ярим финалда мағлубиятга учраган 4 нафар спортчимиз бронза медали соҳибига айландилар. 7 нафар спортчимиз финалда олтин медаль учун жанг қилади.
14:00. Белбоғли кураш. Ярим финаллар:
-65кг: Ҳавасхон Жўрақўзиева - Гулнар Ҳаятбаева (Туркманистон) 0:7
-65кг: Дилафруз Мамажонова - Динара Халлиева (Туркманистон) 3:1
-50кг: Шахзода Эргашева - Леила Сияхваши (Эрон) 3:1
-55кг: Ҳусан Носиров - Сапа Жумаев (Туркманистон) 5:6
+100кг: Шерзоджон Раҳимов - Маҳмад Миров (Тожикистон) 4:1
-80кг: Элдор Неъматов - Ясир Муҳаммадиростам (Эрон) 6:1
+100кг: Одилжон Суюнов - Аҳал Балларов (Туркманистон) 0:6
-60кг: Файзулла Умматов - Медет Халлигурбанов (Туркманистон) 1:6
-70кг: Ҳусниддин Рўзиев - Оразмурат Оразмурадов (Туркманистон) 6:3
-90кг: Обидали Мавлонов - Ерсултан Музаппаров (Қозоғистон) 5:0
-100кг: Исломжон Қўлдошев - Бекбол Нурланули (Қозоғистон) 3:1
13:00. Фаррух Дўстов индонезиялик рақибини 6:4, 6:4 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. Энди у навбатдаги босқичда қозоғистонлик Денис Евсеевга қарши ўйнайди.
12:50. Белбоғли кураш. Ҳозирча ярим финалга йўл олган спортчиларимиз:
-50кг: Шаҳзода Эргашева
-65кг: Ҳавасхон Жўрақўзиева
-65кг: Дилафруз Мамажонова
-55кг: Ҳусан Носиров
-70кг: Ҳусниддин Рўзиев
-80кг: Элдор Неъматов
+100кг: Шерзоджон Раҳимов
12:20. Фаррух Дўстов биринчи сетни 6:4 ҳисобида ўз фойдасига хал қилди.
12:04. Белбоғли кураш.
Исломжон Қўлдошев - Абдусалом Саломов (Тожикистон) 6:0
Абдурасул Хабибуллаев - Медет Халигурбанов (Туркманистон) 0:6
Шаҳзода Эргашева - Грейс Лоберенс (Филиппин) 6:1
Сабоҳат Шералиева - Саранго Ганболд (Мўғулистон) 1:5
12:00. Футзалчиларимиз бугун соат 19:00да Афғонистон терма жамоасига қарши тўп тепишларини ҳам эслатиб ўтамиз.
11:50. -81кг вазн тоифасида жанг қиладиган муайтайчимиз Уббиниёз Тўраниёзов бугун ярим финалда қозоғистонлик Эмил Умаевга қарши рингга чиқади. Унинг жанги кечки пайт, тахминан 17:00 лардан сўнг бўлиб ўтиши кутилмоқда.
11:45. Белбоғли кураш. Мусобақаларда иштирок этаётган спортчиларимиз ҳозирча қуйидагича натижа қайд этишди.
Мўйдинова Манзураой - Марям (Покистон) 7:0
Исматова Гулмира - Насиба Суркиева (Туркманистон) 0:3
Рўзиев Ҳусниддин - Алрамхўжа Тошмуротов (Тожикистон) 5:0
Мамажонова Дилафруз - Саҳар Ғанизодаҳара (Эрон) 7:2
Машрапов Илҳомжон - Муҳаммадғуфрон Тошзода (Тожикистон) 7:0
Мавлонов Обидали - Кристоф Хофманн (Филиппин) 5:0
11:30. Дўстовнинг индонезиялик рақибига қарши ўйини бошланди.
11:17. Теннис. Бугун шунингдек аралаш баҳсларда Файзиев/Фольц жуфтлиги фижилик Сингҳ/Кумар ҳамкорлигига қарши баҳс олиб борадилар.
11:10. Белбоғли кураш. Классик услубда баҳсларда жанглар бошланмоқда. Бугун ҳам ушбу спорт турида кўплаб юртдошларимиз иштирок этадилар.
11:04. Икки нафар таэквондочимиз чорак финалга йўл олди. Умида Абдуллаева бутанлик рақибини 27:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Ниёз Пўлатов гуамлик рақибидан 22:2 ҳисобида устун келди.
11:00. Бироздан сўнг Фаррух Дўстов иккинчи босқич доирасида индонезиялик Давид Сусантога қарши кортга чиқади.
Бугун спортчиларимиз енгил атлетика, белбоғлик кураш, футзал, теннис, таэквондо, муайтай, кураш каби спорт турларида ўз чиқишлари билан иштирок этадилар.
Фикрлар