25 окт 22:45
Янгиликлар
Аспиналл Ганга қарши! Абу-Дабидаги UFC 321 турниридан ОНЛАЙН
Мусобақанинг марказий баҳси оғир вазн тоифасидаги англиялик амалдаги чемпион Том Аспиналл ва франциялик биринчи рақамли даъвогар Сирил Ган ўртасида кечади.
Иккинчи асосий беллашувда эса бразилиялик Вирна Яндироба ҳамюрти Маккензи Дёрн билан аёллар ўртасида минимал вазн тоифаси чемпионлиги учун жанг қилади.
Бундан ташқари, UFC 321 доирасида Умар Нурмагомедов, Александр Волков, Икрам Алискеров каби таниқли аралаш якка кураш усталари чиқиш қилади.
Мазкур саҳифа орқали турнирда қайд этилаётган натижалардан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин (ғолиблар қорайтирилган ҳолда ёзиб борилади).
Асосий кард:
Оғир вазн тофасида чемпионлик жанги: Том Аспиналл (Англия) – Сирил Ган (Франция)
Аёллар ўртасида минимал вазн тоифасида чемпионлик жанги: Вирна Яндироба (Бразилия) – Маккензи Дёрн (Бразилия)
Энг енгил вазнда: Марио Баутиста (АҚШ) – Умар Нурмагомедов (Россия)
Оғир вазнда: Жаилтон Алмейда (Бразилия) – Александр Волков (Россия)
Ярим оғир вазнда: Азамат Мурзаканов (Россия) – Александр Ракич (Сербия) LIVE
Прелим кард:
Енгил вазнда: Насрат Хақпараст (Марокаш) – Куиллан Салкилд (Австралия), (1-раундда КО-ТКО орқали)
Ўрта вазнда: Икрам Алискеров (Россия) – Юн Йон Пак (Корея Республикаси), (Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра);
Енгил вазнда: Людовит Клайн (Словакия) – Матеуш Ребецки (Польша), (Ҳакамлар қарорига кўра);
Ярим оғир вазнда: Луи Сазерленд (Англия) – Вальтер Уокер (Бразилия), (1-раундда сабмишен орқали);
Ярим енгил вазнда: Хосе Дельгадо (Мексика) – Натаниль Вуд (Англия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);
Оғир вазнда: Ҳамди Абделваҳаб (Миср) – Крис Барнетт (Испания), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);
Ўта енгил вазнда: Азат Максум (Қозоғистон) – Митч Рапозо (АҚШ), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);
Аёллар ўртасида минимал вазнда: Жаклин Аморим (Бразилия) – Мизуки Иноуэ (Япония), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).
Фикрлар