UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0

02 ноя 14:14
Янгиликлар

Футбол

"Астон Вилла" Азарни АПЛга қайтармоқчи

Премьер-лига клуби ажойиб юришни амалга ошириб, Эден Азарни юлдузга айлантирган лигага қайта олиб келмоқчи.

Январь ойида 32 ёшга тўладиган бельгиялик юлдуз 2019 йилда 100 млн фунт эвазига "Реал"га ўтганидан бери жисмоний ҳолати ва формаси учун кураш олиб борди. 

"Қироллик клуби" таркибида Ла Лигада 51 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган футболчининг трансфери матбуот томонидан яхши баҳоланмади. "Челси" собиқ вингерининг Мадрид клуби билан шартномаси тугашига 18 ой қолди. 

Хабарларга кўра, Азар янги йилнинг илк ойидаёқ жамоасини алмаштириши мумкин. Шу йилнинг январида Филиппе Коутиньо билан ажойиб битим имзолаган "Астон Вилла" Эден Азар борадиган навбатдаги манзил сифатида муҳокама қилинмоқда. 

Ҳозирда Унаи Эмери бошқарувида бўлган клуб футболчига ўзи учун омадли бўлиб чиқмаган "Бернабеу"дан қочиш йўлини таклиф қилади. Мураббий ҳужумни унинг ҳисобига кучайтириш ниятида.

Эден Азар Қатардаги Жаҳон чемпионатида Бельгия терма жамоаси сардори сифатида иштирок этади ва бу унга ўзини "реклама қилиш" имконини беради. У АПЛга қайтишга қарши эмас. Шунингдек, чемпионатнинг кўплаб жамоаларидан қизиқишлар борлиги хабар қилинмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг