02 ноя 10:11
Янгиликлар
ATP рейтинги. Синнер Топ-10`да дебют қилди, Тим 2016 йилдан буён илк бор Топ-10`ни тарк этди, Истомин эса кўтарилди
Янгиланган ATP рейтингида сербиялик Новак Жокович пешқадамликни сақлаб қолди. Топ-10`да кичик ўзгариш кузатилди. Янник Синнер кучли ўнталикда дебют қилди ва жаҳоннинг тўққизинчи ракеткасига айланди. Санкт-Петербургдаги турнир чемпиони Марин Чилич эса кучли ўттизталикка қайтди. Доминик Тим 2016 йилнинг май ойидан бери биринчи марта Топ-10`дан чиқиб кетди.
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнидан 3 поғонага юқорилаб, 249-ўринни эгаллаган. Ҳумоюн Султонов эса 1 поғонага пастлади.
ATP рейтинги. 1 ноябрь кунги ҳолат
1 (1). Новак Жокович (Сербия) - 11 430 очко
2 (2). Даниил Медведев (Россия) - 9630
3 (3). Стефанос Циципас (Греция) - 7930
4 (4). Александр Зверев (Германия) - 6680
5 (5). Рафаэль Надаль (Испания) - 5635
6 (6). Андрей Рублёв (Россия) - 5560
7 (7). Маттео Берреттини (Италия) - 4858
8 (9). Каспер Рууд (Норвегия) - 3615
9 (11) Янник Синнер (Италия) - 3395
10 (10). Хуберт Гуркач (Польша) - 3378
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг ATP'даги ўрни:
249 (252). Денис Истомин - 235
388 (387). Ҳумоюн Султонов - 104
543 (550). Санжар Файзиев - 60
691 (703). Сергей Фомин - 34
936 (935). Жўрабек Каримов - 14
Фикрлар