UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Жавоҳир Умматалиев: "ЖЧдаги иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас, лекин..." 0 19:24Шарабутдин Атаев Тошкентдаги чемпионлик ҳақида: "Икки йил олдингиси анча ёрқин ва қимматли эди" 0 19:02"Яқин орада кўришамиз". Нганну Немковнинг чорловига жавоб берди 0 18:39"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум 0 18:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев учинчи чемпионликдан сўнг: "Тўхтаб қолиш йўқ. Гап-сўзларга нуқта қўйдик деб ўйлайман" 0 17:51"Жин урин сени". Бакли яна Рахмоновга кескин чақириқ ташлади 0 17:25Тўрабекни мағлуб этган Муслим Гаджимагомедов: "Биринчи ўринга чиқиш тобора қийинлашиб бормоқда" 0 17:02"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди 0 16:40"Фрэнсис билан жанг қилгим келади". Вадим Немков Нганнуни жангга чорлади 0 16:19Мэнни Пакьяо: "Илгари гуллар ва булочкалар сотардим, кўпинча қорним тўймасди" 0 15:56Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди 0 15:35"Реал" Камавингага нарх қўйди 0 15:14Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 9 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 14:53Қозоғистонлик IBA Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари давлатдан мукофот пули олмайди. Нега? 0 14:32UFC on ESPN 73 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

13 июн 15:24
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. Ҳумоюн Султонов мамлакатимизнинг биринчи ракеткасига айланди

Бугун АТР эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, рейтингнинг Топ-10 лигида бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Россиялик Даниил Медведев яна сайёрамизнинг биринчи ракеткасига айланди. Шу кунга қадар рейтингни бошқариб келаётган сербиялик Новак Жокович эса 2 ўрин пастлаб, 3-поғонага жойлашди. Германиялик Александр Зверев иккинчи ўринга кўтарилиб олган олган бўлса, Каспер Рууд Топ-5 да дебют қилди.

17 йилдан буён мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб келаётган Денис Истомин бу ҳафта ўз "тахт"ини Ҳумоюн Султоновга топширди. Истомин янгиланган ҳафталик рейтингда 53 поғона пастлаб, 373-ўринга жойлашган бўлса, Султонов 12 ўрин юқорилаб, мамлакатимизнинг биринчи ракеткасига айланди. Шунингдек, Сергей Фомин ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолган бўлса, Санжар Файзиев 29 ўрин пастлади. 


ATP рейтинги. 2022 йил 13 июнь ҳолатига кўра:

1. (2) Даниил Медведев (Россия) - 7950 очко

2. (3) Александр Зверев (Германия) - 7075

3. (1) Новак Жокович (Сербия) - 6770 

4. (4) Рафаэль Надаль (Испания) - 6525

5. (6) Каспер Рууд (Норвегия) - 5050

6. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 4945

7. (7) Карлос Алькараз (Испания) - 4893

8. (8) Андрей Рублёв (Россия) - 4125

9. (9) Феликс Оже (Канада) - 3895

10. (10) Маттео Берреттини (Италия) - 3570


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

370 (382). Ҳумоюн Султонов - 116

373 (320). Денис Истомин - 115

408 (408). Сергей Фомин - 101

704 (675). Санжар Файзиев - 29

1147 (1154). Саидаъло Саидкаримов - 6

1198 (1201) Жўрабек Каримов - 5

1282 (1287) Максим Шин - 4

1612 (1640) Олимжон Набиев - 2

1809 (1816) Шониғматжон Шофайзиев - 1.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг