UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28ЎФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарининг сотуви бўйича баёнот берди 0 09:53SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Абдусатторов Праггни мағлуб этди 0 09:09Шавкат Раҳмонов жамоасида унинг кейинги фаолияти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди 0 08:42Уимблдон. Драматик кечган Раҳимова - Саккари учрашув ғолиби тай-брекда аниқланди 0 08:03Роналду ЖЧдаги нохуш анъанасига чек қўйди 0 18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 15:09Улуғбек Рашитов: "Келаси йилги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучимни бераман" 0 14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0 12:39Фазлиддин Ғоибназаров: "Ҳақиқий дада бўляпман" 0

14 янв 15:13
Янгиликлар

Теннис

Australian Open 2018: Мукофот жамғармаси ва чемпионлар учун кафолатланган сумма

Эртага Мельбурн шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йилнинг дастлабки мусобақаси - Австралия Очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳслари старт олади.

Кўпчиликни ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси ҳамда чемпион теннисчилар қўлга киритадиган мукофот пуллари қизиқтиради. Ўтган йилги билан таққослаганда, турнирнинг мукофот жамғармаси 10 фоизга ошди.

Бу йилги мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 55 миллион Австралия доллари (42,817 млн АҚШ доллари)ни ташкил қилади. 28 январь куни якунланадиган турнирнинг ҳам аёллар, ҳам эркакларнинг яккалик баҳсларида чемпион бўлган ракетка усталари ўз ҳамёнларини 4 миллион Австралия долларига бойитиб олишади. 


Бу борада Australian Open турнири биргина US Open мусобақасига ён беради. АҚШ Очиқ чемпионатининг умумий соврин жамғармаси 50 миллион долларни ташкил қилади. Уимблдон-2017 ташкилотчилари теннисчиларга 42 миллион доллар тўлаб беришганди. "Ролан Гаррос"да бу сумма 36 миллион еврони ташкил қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Australian Open мусобақасининг амалдаги ғолиблари швейцариялик Рожер Федерер ҳамда америкалик Серена Уильямс ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг