UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

21 янв 20:28
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Берреттини жароҳатга қарамай Карлос Алькаразни мағлуб этди

Теглар :  Australian Open
Мельбурн шаҳрида давом этаётган Australian Open турнирининг навбатдаги кунида яна бир 5 сетлик муросасиз баҳс бўлиб ўтди.

Турнирнинг учинчи даврасида жаҳоннинг еттинчи ракеткаси, италиялик Маттео Берреттини ҳамда АТР рейтингида 31-ўринни эгаллаб турган испаниялик Карлос Алькараз тўқнаш келишди. Тўрт соату 13 дақиқа давом этган учрашувда Маттео Карлосни 6/2, 7/6, 4/6, 2/6, 7/6 ҳисобида мағлуб этди. 

Ўйинда  Берреттини 10 та эйс ва учта брейкни амалга ошириб, икки марта қўшхатога йўл қўйди. Карлос эса 12 та эйс, тўртта брейк-поинт қайд этди ва тўққиз марта қўшхатога йўл қўйди. Бу икки теннисчининг ўзаро учрашувларида ҳисоб тенглашди - 1:1.

Эътиборлиси, баҳснинг бешинчи сети бошида италиялик теннисчи оёғидан жароҳат олди ва тиббий танаффусга мурожаат қилди. Шунга қарамай, Берреттини ўзига келиб олди ва якунда ғалаба қозонди.

Маттео ўзининг олтинчи беш сетлик ўйинини ўтказди ва бешинчи ғалабани қўлга киритди. Шунингдек, у беш сетда Алькаразни мағлуб этишга муваффақ бўлган биринчи теннисчига айланди. Бунгача испаниялик спортчи учта шундай учрашувда ғалаба қозонган эди.

Берреттини  Australian Open турнирининг тўртинчи даврасида бошқа бир испаниялик теннисчи Пабло Карреньо-Бустага қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг