UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07Пётр Ян Мераб Двалишвилига суғурта қилдириб қўйишни маслаҳат берди 0 12:36Усик фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди. Бу на Фьюри ва на Верховен 0 12:15Бугун Hungary Grand Slam 2026 турнирида Муроджон ва Элбекка мухлислик қиламиз 0 11:44Мбаппе: "Месси каби 39 ёшимда ўйнашимни кўра оламанми? 100 ёшгача ўйнашга тайёрман!" 0 11:13Райан Гарсия ва Конор Бенн вазн ўлчаш маросимида ҳозир бўлди 0 10:42Дана Уайт: "Нганну қора рўйхатимда" 0 10:11"Жавоҳир мен билан ҳазиллашди". Бибисара нуфузли турнирдаги илк ғалабаси ҳақида гапирди 0 09:39ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичи 1-тур рамзий жамоаси маълум қилинди 0 09:08WBC рейтинги: 11 нафар боксчимизнинг ўринларида ўзгариш борми? 0 08:37Noche UFC: Мексика мустақиллигига бағишлаб ўтказилаётган турнир жангчилари тарозига чиқди 0 08:06"Ўзбекистон ва бошқалар". Қозоғистонлик боксчи Осиё ўйинларидаги асосий рақибларни санади 0 07:34Яна Синдаров - Магнус учрашуви бўлиб ўтди. Бибисарада иккинчи ғалаба! 0 07:03Ла Лиганинг август ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0

29 янв 16:41
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Соболенко - Cвитолина учрашувида илк финалчи аниқланди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Аёллар ўртасидаги мусобақада илк финалчи маълум бўлди. Дунёнинг биринчи ракеткаси ортиқча қийинчиликсиз финал чиптасини қўлга киритди. Беларуслик теннис маликаси 1/2 финалда WTA рейтингида 12-ўринни эгаллаб турган украиналик Элина Свитолинани мағлубиятга учратди - 6/2, 6/3.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Элина фақат бир маротаба зафар қучган. Қолган 6 та баҳсда Аринанинг қўли баланд келган. Етмиш етти дақиқа давом этган учрашувда Соболенко 1 та қўшхатога йўл қўйиб, 4 та брейкдан унумли фойдаланди, эйс зарбасини эса ижро эта олмади. Свитолина эса 2 та эйс, 1 та брейк қайд этиб, 3 та қўшхатога йўл қўйди. 

Элина Свитолина "Катта Дубулға" турнирларидаги охирги 4 та 1/2 финал учрашувларида 3 маротаба мағлуб бўлган. Соболенко эса фаолиятида тўртинчи бор Австралия Очиқ чемпионати финалида ўйнайди. Унинг Australian Open — 2026 бош соврини учун кечадиган финал учрашувидаги рақибаси Жессика Пегула (АҚШ) — Елена Рибакина (Қозоғистон) қарама-қаршилигида аниқланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг