UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16Кутилмаган нокаутчи рақиб — Энтони Жошуанинг жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 19:22Кураш бўйича XV Жаҳон чемпионатининг янги мезбони эълон қилинди 0 19:01ФИФА федерациялар шикоятидан сўнг ЖЧ-2026 мукофот жамғармасини оширадиган бўлди 0 18:39UFC чемпиони Карлос Ульберг тикланиш учун қанча вақт кераклигини айтди 0 18:17Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. 35 давлат орасида 11 та медаль билан 1-ўринни эгалладик! 0 17:51Илия Топурия ММАдан кейинги режалари ҳақида гапирди 0 17:24Хави: "Ҳеч қачон ўзимни "Олтин тўп"дан маҳрум қилинган, деб ҳисобламаганман" 0 17:01"Доим шундай бўлган". Гэтжи Топурияга қарши жанг учун ваъда берди 0 16:39Тошкент самбо бўйича халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди + ФОТО 0 16:16Усик қандай ҳолатда Фьюри билан трилогиядан воз кечишини айтди 0 15:53АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилар рейтинги тузилди 0 15:28"Фарқ шунда". Стерлинг нима учун ўзини Махачевдан яхшироқ деб ҳисоблашини тушунтирди 0 15:02Боксчиларимиз Беларусдаги халқаро турнирни 6 та олтин билан якунлашди 0 14:39Эдди Хирн АҚШ оғир вазни учун муҳим бўлган жанг қайси эканлигини айтди 0 14:17Нидерландия терма жамоасининг юлдузи жиддий жароҳат сабаб ЖЧни ўтказиб юборади 0

14 май 16:18
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Айни пайтда ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган спортчиларимиз сони қанча?

Теглар :  Буэнос-Айрес
Пойтахтимизда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди.

Хабар бериб ўтганимиздек, ушбу нуфузли мусобақада октябрь ойида бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинларига ҳам лицензиялар ўйналди. Тўрт кун давом этган беллашувлар якунига кўра тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи делегациямиз ҳисобига навбатдаги йўлланмаларни қўшиб қўйишди.

Юнон-рум курашида Асилбек Нематов (-60кг), аёллар курашида Шоҳида Аҳмедова (-49кг) ва Светлана Оқназарова (-73кг), эркин курашчиларимиз ичида эса Умиджон Жалолов (-48кг) Аргентина йўлланмасига эга бўлишди.

Бугунги кунга келиб III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун терма жамоамиз ҳисобида қуйидаги спорт турларида лицензиялар мавжуд:

Спорт курашлари – 4та
Оғир атлетика – 3 та
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 3 та
Академик эшкак эшиш – 2 та
Спорт гимнастикаси – 2 та
Спорт акробатикаси – 1 та
Бадиий гимнастика – 1 та
От спорти (конкур) – 1 та
Таэквондо – 1 та
Бокс – 1 та

Маълумот учун ушбу 19 та лицензия 21 нафар спортчи томонидан қўлга киритилган. (Академик эшкак эшиш ва спорт акробатикасида 2 кишилик жуфтликка биттадан лицензия берилган.) Эслатиб ўтамиз, III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари 6-18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
14 май 20:04:09
я узбек
Qani hama özbekiston da 1-chi raqamli sport bu boks deyiwayotgandilar 1ta yollanma bu uyat emasmi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг