17 июл 08:46
Янгиликлар
Буэно Сильва Жулианна Пеньяга "вызов" ташлади, собиқ UFC чемпиони жавобни узоқ куттирмади
Майранинг фикрича, айнан у Жулианна Пеньяга қарши вакант бўлиб қолган чемпионлик камари учун жанг қилишга ҳақли экан. Бу вазндаги UFC чемпионлик камари Аманда Нунес томонидан эгасиз қолдирилганди.
"Ракелда мен билан жанг қилиш имконияти бор эди. Лекин буни истамади. Демак, бу ишни биз Жулианна билан амалга оширишимиз керак. Мен ҳам, Пенья ҳам бунга ҳақлимиз. Олға, UFC!", - дея кечаги жангидан кейинги матбуот анжуманида кейинги режаларига тўхталган Буэно Сильва.
Собиқ UFC чемпиони бу чорловнинг жавобини узоқ куттирмади.
"Кимдир мен ҳақимда гапирганини эшитиб қолдим. Жуда яхши, навбатга тур! Мен сен билан ҳам, Ракель билан ҳам бир оқшомнинг ўзида ҳисоб-китоб қиламан. Яна ким юзи бежалган ҳолатга тушишини истайди?", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Пенья.
Журналистлар матбуот анжумани ҳали якунига етмасидан Буэно Сильванинг чақириғига Пенья жавоб бериб улгурганини айтишди.
"У жуда кулгули. Жулиана, сен менга ёқасан. Лекин мен сени ва Ракелни битта уринишда йиртиб ташлайман. Ракель иккимизнинг жангимизни солиштириб кўр. Балки, шундан кейин овозингни ўчирарсан, Жулианна", - дея сўзига якун ясаган Сильва.
Фикрлар