UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

26 апр 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Азизбек Абдуғофуров Чудиновга қарши жанги учун жўнаб кетди + ФОТО

Иккинчи ўрта вазн тоифасида собиқ WBC Silver камари соҳиби Азизбек Абдуғофуров навбатдаги жангини ўтказиш мақсадида Россияга жўнаб кетди.

Профессионал боксчимиз иштирокидаги жанг 29 апрель куни Красногорск шаҳридаги Vegas City Hall аренада бўлиб ўтади. Шу куни Азизбек россиялик тажрибали боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Фёдор Чудиновга қарши рингга кўтарилади. Промоутер Владимир Хрюнов томонидан ташкил этилаётган ушбу жанг 10 раунд этиб белгиланган.  

Маълумот учун, Азизбек Абдуғофуров шу кунгача проф рингда 14 та жанг ўтказиб, 13 тасида ғалаба қозонган. Бешта жангни муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал қилган. Ягона мағлубиятини ўтган йилнинг 20 март куни Москвада қабул қилиб олганди. Ўшанда у россиялик Павел Силягинга 108-120, 109-119, 109-119 ҳисобларида ютқазиб қўйганди. Силягин WBC Silver камарининг янги соҳибига айланган эди. 

Боксчимизнинг 29 апрель кунидаги рақиби Фёдор Чудинов ҳисобида эса 25 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 дуранг бор. Ўн еттита жангда рақибларини нокаутга учратган. Фёдор охирги жангини 2021 йилнинг 15 октябрь куни Ронни Миттагга қарши ўтказиб, муддатидан аввал зафар қучган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг