11 июн 08:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов - Жек Муловайи жанги муддатидан аввал якунланди
Айни дақиқаларда АҚШнинг Нью-Йорк штати Верона шаҳридаги казинода профессионал бокс кечаси ташкил этилмоқда.
Ҳозиргина оқшомниг марказий жанги ўз якунига етди. Супероғир вазн тоифасида ўтган саккиз раундлик жангда Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов бельгиялик Жек Муловайига қарши рингга кўтарилди.
Рақибидан 4 килограммга оғирроқ бўлган 27 ёшли чарм қўлқоп устамиз Жекни муддатидан аввал нокаутга учратиб, фаолиятидаги 11-ғалабасини тантана қилди. Рефери Бенжи Эстевес бошқарган жанг сўнгги саккизинчи раунд ниҳоясига етаётган бр пайтда тўхтатилди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар