30 апр 09:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов Лондонда кимга қарши жанг ўтказиши маълум
Аввал хабар берганимиздек, супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини келаси ҳафтада ўтказади.
Жалолов 9 май куни Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида ташкил этиладиган йирик проф бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ўша куни Баҳодир хорватиялик Агрон Смакичига қарши жанг ўтказади.
Аслида, Баҳодир ва Агрон 2024 йилда IBA.Pro турнирида жанг қилишлари керак эди, аммо мазкур турнирда Жалоловнинг ўрнига бошқа бир ҳамюртимиз — Жаҳонгир Зокиров рингга чиқиб, Смакичи устидан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Маълумот учун, учун 9 май кунги бокс оқшомида бошқа бир ҳамюртимиз Жавоҳир Умматалиев ҳам рингга кўтарилади. Марказий жангда эса Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўзаро тўқнаш келади.
Ҳавола :
Манба : Boxer TV
Фикрлар