UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

30 апр 08:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чимаев Стрикленднинг "треш-ток"лари ҳақида: "Циркдаги масхарабоз"

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Хамзат Чимаев келаси ҳафта Шон Стриклендга қарши кечадиган жангда ўз камарини ҳимоя қилади.

БАА шарафини ҳимоя қилаётган Хамзат америкалик рақибига нисбатан шахсий адоватни ҳис этмайди ва Шоннинг ўзига қарши айтаётган гапларини жиддий қабул қилмайди.

"Циркка борсанг, у ерда масхарабоз ўйнаса, сенда қандай реакция бўлиши керак? Дўстларим Шонга яқин боришди, у эса уларга: "Биродарлар, мен жанг қилмоқчиман" деди. Мен сохта одамларни ёқтирмайман. Ҳақиқий бўлиш керак. Тўғрисини айтсам, унинг нима қилгани ёки қилмагани менга барибир. Мен қафасга чиқиб, муштлашишим, пулларимни олиб, уйга учиб кетишим, оилам билан бирга бўлишим, онамни кўришим керак", - деди мағлубиятсиз Чимаев.

Шу билан бирга, Стрикленд илгари бир залда машқ қилган Чимаев билан душманлиги сохта эмас, балки ҳақиқий эканлигини таъкидлайди.

"Дрикус мени калтаклаганида, унинг қўлини кўтариб: "Аҳмоқ, сен мени калтакладинг, дедим, аммо Хамзат билан биз ўлгунимизча душман бўлиб қоламиз", - деди америкалик очиқ машғулотдан кейин журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатда.

Хамзат Чимаев ва Шон Стрикленд ўртасида ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик жанги 9 май куни Ньюаркда бўлиб ўтадиган UFC 328 турнирининг асосий воқеаси бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг