09 май 16:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов: "Насиб қилса, у билан ҳали бир кун рингда тўқнаш келамиз"
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов проф боксдаги эҳтимолий рақиблари ҳақида гапирди.
"Биз англиялик кучлироқ, яхшироқ рақибларни сўрагандик, лекин улар биз билан жанг қилишни хоҳлашмади. Ўйлайманки, бир-иккита жангдан кейин яхши рақибларни оламиз ва чиройли жанг кўрсатамиз.
Ниятимиз — профессионал боксда жаҳон чемпиони бўлиш! Мен ҳеч қачон рақибдан қочмаганман, ҳар доим кимни беришса, ўша билан жанг қилганман. Итаума ҳам яхши, ўзини яхши кўрсатяпти. Насиб қилса, у билан ҳали бир кун рингда тўқнаш келамиз", деди Жалолов.
Баҳодир бугун Манчестерда ташкил этиладиган бокс оқшомида хорватиялик Аргон Смакичига қарши рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар