21 июн 12:52
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов Санкт-Петербургга жўнаб кетди
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Россиянинг шимолий пойтахти ҳисобланган Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
Чарм қўлқоп устамиз икки ҳафта давомида Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Кеча ушбу йиғин якунланди ва бугун Баҳодир Санкт-Петербург шаҳрига йўл олди.
Россиядаги йиғин ҳам икки ҳафтага мўлжалланган. Жалолов Иссиқкўлдаги машғулотларда жаҳон чемпионлари - Дмитрий Бивол ва Сергей Кузьмин билан биргаликда шуғулланди.
Эслатиб ўтамиз, Жалолов 11 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида проф боксдаги олтинчи жангини америкалик Брендан Барреттга қарши ўтказиб, NABF чемпионлик камарига эга чиққанди. Олти раундга мўлжалланган жангда боксчимиз биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини нокаутга учратган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар