UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

21 янв 09:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов АҚШга етиб борди ва машғулотларга киришди + ФОТО

Хабарингиз бор, икки карра Олимпиада чемпиони 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Унга ўша куни франциялик Дэвид Спильмонт рақиблик қилади. Чарм қўлқоп устамиз Артур Биярсланов ва Моҳамед Мимун ўртасидаги марказий жангнинг андеркардида иштирок этади. Жалолов жангига икки ҳафтадан сал кўпроқ вақт қолган бир пайтда АҚШга етиб борди. 

Баҳодир билан бирга яна бир проф боксчимиз Отабек Холматов ҳам Индиога етиб борди ва у ҳам машғулотларга киришди. Ҳозирча Холматовнинг жанги бўйича ҳеч қандай маълумот йўқ. Яқинда ярим енгил вазн тоифасидаги боксчимизнинг америкалик Раймон Фордга қарши ўтказган жанги The Ring талқини бўйича 2024 йилнинг энг яхши жанги деб топилганди. Холматов WBA камари учун кечган ўша жангда очколар ҳисобида олдинда бора туриб, сўнгги сонияларда техник нокаут эвазига аламли мағлубиятни қабул қилиб олганди. Отабек айнан Форд билан реванш жангини ўтказиш ниятида.

Маълумот ўрнида, Баҳодир Жалолов проф фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни Тошкентда ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали зафар қучганди. Унинг бўлажак рақиби Дэвид Спильмонт эса шу кунгача 25 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг