UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Арманистон. Музаффаров финалга йўл олди, Холдаровда эса... 0 18:30Расман: “Барселона” Адейеми трансферини эълон қилди 0 17:49Арман Царукян навбатдаги жангини Чарльз Оливейрага қарши ўтказади — манба 0 17:04Эркин курашчиларимиз Туркиядаги халқаро турнирда қатнашади, Разамбек ҳам таркибда 0 16:17Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди 0 15:36Возинья, Кукурелья, Олисе, Мбаппе, Месси… ФИФА ЖЧ-2026 рамзий терма жамоасини эълон қилди 0 15:01Магомед Анкалаев Богдан Гусков билан жангни «машғулот» деб атади 0 14:33Осиё чемпионати. Синхрон сузиш баҳсларида 2 та олтин медал қўлга киритилди 0 13:58Бивол Бетербиевга қарши жанг учун WBO чемпионлик камарини бўшатиши мумкин 0 13:27Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Ўйинларида қийин гуруҳдан жой олди 0 12:48Богдан Гусков Анкалаев билан жанг тўғрисида: "Бу мен учун навбатдаги имтиҳон" 0 12:05Ганбол бўйича аёллар термамизнинг Осиё ўйинларидаги рақиблари аниқланди 0 11:27Анкалаев Гусков билан жанги ҳақида: «У барчасини тушуниб етади» 0 10:59Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди 0 10:36Нурсултон Рўзибоев: "Ишга келдик яна" (ФОТО) 0

21 июн 11:05
Янгиликлар

Оғир атлетика

Баҳром Абдумаликов: “Ҳали атлетлар юз фоиз формада эмаслар”

Хабар берганимиздек, Чирчиқ олимпия заҳиралари коллежида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда жаҳон чемпионлари Руслан Нуриддинов, Иван Ефремов сингари мамлакатимизнинг биринчи рақамли атлетлари ҳам иштирок этишди. Биз мусобақа якунлари юзасидан терма жамоа бош мураббийи Баҳром Абдумаликовдан интервью олдик.
- Мамлакат чемпионатида яна бир бор спортчиларимизнинг бугунги ҳолатини кўздан кечириб олдик, - дейди Б.Абдумаликов. – Полвонларимиз борларини бериб, натижага интилмаган бўлсаларда, биз кутган ҳаракатларни намойиш этишди.
- Олимпиадага борадиган таркиб эълон қилиндими?
- Йўқ, яна йигирма кунлардан сўнг маълум қиламиз. Ҳозирча барча даъвогарлар йиғинни биргаликда давом эттирмоқда.
- Ҳозирги машғулотларда кўпроқ нимага эътибор қаратаяпсизлар?
- Ҳар куни уч маҳалдан тайёргарлик қилинаётган бўлиб, асосан ҳаракат сифатларини яхшилашга интиляпмиз. Июль ойининг ўрталаридан эса сўнгги тайёргарлик бошланади.
- Чорвоқ спорт базада шароитлар яхшими?
- Спортчилар учун барчаси муҳайё қилинган.
- Спортчиларнинг кайфиятлари қандай?
- Аъло. Кези келганда айтишим керак, ҳали улар юз фоиз спорт формасида эмас. Бунга июль ойининг ўрталаридан бошлаб киришамиз. Ўйлайманки, иккинчи августга қадар барчаси биз кутган даражага чиқиб олишади. 5 август куни бошландиган 31-ёзги олимпия ўйинларида беш нафар эркак ва бир аёл оғир атлетикачимиз Рио-2016 медаллари учун кураш олиб боради.

Улуғбек Ҳакимжонов суҳбатлашди, ўз мухбиримиз
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг