UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

14 янв 17:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳромжон Машраповнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум

Баҳромжон Машраповнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар маълум бўлди.

Яримўрта вазнда ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Баҳромжон Машрапов (6-2) навбатдаги жангини 17 февраль куни Индианаполис (АҚШ)да ташкил этилаётган LFA 153 мусобақаси доирасида мезбон юрт вакили — Логан Урбанга (6-1) қарши ўтказади. Ушбу турнир UFC Fight Pass томонидан трансляция қилинади.

Логан Урбан фаолияти давомида UFC'га йўлланма берувчи Дана Уайт сериясида ҳам жанг қилган. Лекин унинг жанг натижаси бекор қилинган.

Маълумот учун, Баҳромжон Машрапов сўнгги бор 2022 йилнинг 19 август куни Алабама (АҚШ)да ташкил этилган B2 FC 273 мусобақаси доирасида америкалик Трестон Вайнсга (5-2) қарши жанг қилиб, нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Қизиғи, Логан Урбан ҳам охирги жангини айнан 19 августда ўтказган, фақат бошқа лигада. Райан Чарлебойс (3-2)га қарши октагонга чиққан Урбан ўша жангда ҳакамлар қарори билан ғолиб бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг