UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04Шавкат Раҳмонов навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 08:43Madrid Open. Надаль 16 ёшли теннисчига биттагина гейм берди 0 08:22Жастин Гэтжи қачон октагонга қайтмоқчи эканини айтди 0 08:01Реванш фурсати етди. Бугун Олимпиада йўлидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини бўлиб ўтади 0 07:40Бугун Конор Макгрегорнинг спарринг шериги Баҳромжон Рўзиев Қозоғистонда жанг қилади 0 07:19Хоккей. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Осиё ва Океания кубоги 2-турида Малайзияга 1 кам 30 та гол урди 0 03:47Расман. UFC Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0

22 май 17:41
Янгиликлар

Сув спорти турлари

“Балтимор ўқи” ёки сиз билган ва билмаган Майкл Фелпс

Ёзги ёки Қишки Олимпия ўйинларининг ғолиблари – Олимпия чемпионлари ўзгармайдиган унвонга эгалар, яъни собиқ Олимпия чемпионлари бўлмайди.

Олимпия ўйинларида ҳам шахсий, ҳам жамоавий мусобақалар ғолиблари олимпия чемпионлари унвонига эга бўлади. Бунда битта Олимпия ўйинида жамоавий спорт турлари ва ихтисослашишга кўра айрим шахсий мусобақаларда фақат бир марта Олимпия чемпиони бўлиш мумкин бўлса, бошқа шахсий мусобақаларда спортчилар беш марта ва ундан ҳам кўпроқ Олимпия чемпиони унвонига сазовор бўла олишади.

Олимпия ўйинларида энг кўп олтин медалга эга спортчи – америкалик сузувчи Майкл Фелпсдир. У 23 карра Олимпия чемпионидир (13 марта – шахсий мусобақаларда ва 10 марта – эстафеталарда). Пааво Нурми, Лариса Латинина, Марк Спитц, Карл Льюис тўққиз мартадан Олимпия чемпионлари бўлганлар.

Майкл Фелпс, шунингдек 50 метрли сузиш ҳавзасида 26 карра жаҳон чемпиони ва кўп марта жаҳон рекордчисидир. Шунинг учун уни “Балтимор ўқи” ёки “Учувчи балиқ” деб номлашади. Унга, айниқса эркин ва баттерфляй усулда сузиш, шунингдек комплекс сузишда тенг келадиганлар топилмаган.


Майкл Фелпс АҚШнинг Балтимор шаҳри шимолидаги Тоусонда туғилган. Сузиш билан 7 ёшдан бошлаб шуғулланган, 10 ёшлигида ўзининг ёш гуруҳида АҚШнинг миллий рекордини ўрнатган. Майкл Фелпс тренер Боб Боуман раҳбарлигида машқ қилган. 15 ёшлигида 2000 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, кейинги 68 йилда Олимпияларда АҚШ терма жамоаси сафида иштирок этган биринчи энг ёш спортчи бўлган. Ўша Олимпиадада у 200 метрга баттерфляй усуслида сузишда финал мусобақаларида бешинчи ўринни эгаллаган.

2001 йил 30 мартда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида Майкл Фелпс 200 метрга баттерфляй усулида сузишда жаҳон рекордини ўрнатган. Шу тарзда у 15 ёшу 9 ойлигида сузиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатган биринчи спортчи бўлган.

2004 йилда Афинада бўлиб ўтган Олимпиадада 19 ёшли Фелпс саккизта медаль соҳиби бўлган, уларнинг олтитаси олтин ва иккитаси бронза медали эди. Шу билан бирга учта Олимпия ўйинлари ва битта жаҳон рекордларини ўрнатган. Бундан ташқари спортчининг битта Олимпиадада қозонган саккизта медали машҳур гимнастикачи Александр Дитятин томонидан 1980 йилда Москва Олимпиадасида ўрнатилган рекорднинг такрорланиши бўлган.

Майкл Фелпс 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ўзи қатнашган барча саккизта мусобақада ғолиб чиққан. Бу билан у Марк Спитцнинг Мюнхендаги 1972 йилги рекордини (бир Олимпиадада етти олтин медаль) янгилаган. Натижада у 14 карра Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган. Бу билан у фин енгил атлетикачиси Пааво Нурми, америкалик енгил атлетикачи Карл Льюис ва ўз спорт тури бўйича ватандоши Марк Спитцни орқада қолдириб, замонавий Олимпия ўйинларининг энг кўп марта чемпионига айланган.

2012 йилда Лондонда ўтказилган Ёзги Олимпиадада Майкл Фелпс қозонган барча олимпия медалларининг сони бўйича (22 та) Олимпия ўйинлари барча спорт турлари бўйича 48 йил давомида ўзгармай турган машҳур гимнастикачи Лариса Латининанинг рекордидан (18 та олимпия медали) ўзиб кетган.

Рио-де-Жанеродаги 2016 йилги Ёзги Олимпиадада эса Фелпс яна бешта олтин медаль соҳиби бўлган. У 200 метрга комплекс сузиш бўйича мусобақада ғолиб чиқиб, биринчи марта бир спорт турида бир масофага сузишда тўртта Олимпиада чемпионига айланган.

2004 йилда Майкл Фелпснинг туғилган шаҳри – Балтимордаги кўчалардан бирига унинг номи берилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг