UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0

07 мар 19:00
Янгиликлар

Таэквондо

Барча ноолимпия таэквондо федерациялари ягона ассоциацияга бирлаштирилди

Бугун, 7 март куни Миллий олимпия қўмитасида мустақил равишда фаолият кўрсатаётган таэквондо федерацияларининг фаолиятини оптималлаштириш, уларни ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Назиржон Худойқулов, МОҚ қошида ташкил этилган Жанг санъати ва яккакурашлар департаменти директори Сардор Тошхўжаев, шунингдек, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган турли ҳил таэквондо ассоциациялари раҳбарлари иштирок этишди.

“Маълумки, спортнинг ушбу турида фақатгина таэквондо WT олимпия оиласига киритилган бўлиб, биз бугун ташкил этаётган янги ассоциация асосан Олимпия ва Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоаларимиз учун муносиб номзодлар етказиб бериш билан шуғулланади. Оддийгина мисол, таэквондо WT бўйича жаҳон чемпиони, Осиёнинг икки карра чемпиони Дмитрий Шокин аслида ITF йўналишидан етишиб чиққан. Ҳудди шундай мисолни терма жамоамиз бош мураббийи Акмал Эргашевга нисбатан ҳам қўлласа бўлади. Ёки бўлмаса дунё боксининг ёрқин юлдузи, Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматовни олайлик, Ҳасанбой дастлаб кикбоксинг  билан шуғулланган. Аммо юқорида санаб ўтилган спортчиларнинг барчасини етук селекционер мураббийлар ўз вақтида олимпия спорт турларига жалб эта олишган. Натижаларни эса барчамиз кўриб турибмиз. Янги ташкил этилаётган ассоциация биринчи навбатда таркибда соғлом рақобатни келтириб чиқариши, олимпия спорт турларига муносиб номзодларини етказиб бериши керак бўлади. Энг муҳими қилаётган ишимизни ҳамжиҳатлик билан, биргаликда амалга оширишимиз лозим”, - деди бу борада Жасур Матчанов.

Йиғилиш давомида ассоциациялар раҳбарлари янги ташкил этилаётган ва ўз ичига тўртта мустақил таэквондо федерацияларини олган таэквондо ассоциациясига очиқ овоз бериш йўли билан раис сайлашди. Унда иштирок этган мутасаддиларнинг аксарияти Ғайрат Ташкенбекович Касимов  номзодида тўхталдилар. Якунда айнан ушбу мутахассис Ўзбекистон таэквондо ITF ассоциациясига раис этиб сайланди.  

“Менга билдирилган ишонч учун ҳаммага катта раҳмат. Олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун қўлимдан келган барча ишни амалга оширишга ҳаракат қиламан”, - деди Ғайрат Касимов.

Таъкидлаш лозимки, бу ноолимпия спорт турлари бўйича федерацияларни бирлаштириш бўйича МОҚ қошидаги Жанг санъати ва яккакурашлар департаменти томонидан ташланган дастлабки қадам бўлди. Яқин орада каратэ, миллий курашларимиз ва яккакурашлар бўйича фаолият юритаётган федерациялар ҳам бирлаштирилади. Мақсад эса бу борада мукаммал тизим яратиш, федерациялар фаолиятини жиддий назорат остига олиш, ўзбошимчаликка йўл қўймаслик ва ҳамжиҳатликда ишлашни таъминлашдан иборатдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг