UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0

04 ноя 07:47
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Испания чемпионатининг 11-тури доирасида “Райо Вальекано” жамоаси меҳмони бўлган “Барселона” қийинчилик билан уч очкони қўлга киритди.

Мадриддаги “Кампо де Вальекас” стадионида кечган баҳс Вальверде жамоаси учун яхши бошланди. 11-дақиқада чап қанотдан Альба узатиб берган тўпни Луис Суарес дарвозага йўллаб ҳисобни очди-0:1. Бўлим охирларига келиб мезбонлар мувозанатни тиклашди. Хосе Анхел Посо жарима майдончаси ташқарисидан узоқ бурчакка айланма зарба йўллади. Тер Штегени ҳар қанча уринмасин, тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга йўл олди-1:1.

Иккинчи бўлимнинг 12-дақиқасида майдон эгалари ҳисобда олинга чиқиб олишди. Захирадан майдонга тушган Альваро Гарсия каталонияликлар посбонини ожиз қолдирди-2:1. Ўйин шу ҳисобда якунига ётаётган бир пайтда Ла Лига пешқадами ирода кучини намойиш этди. Дастлаб захирадан майдонга тушган Усмон Дембеле Пике узатиб берган тўпни кучли зарбаси билан пастки бурчакка жойлаб қўйган бўлса, сўнгги дақиқаларда Серхи Робертонинг узатмасини Луис Суарес ажойиб “подкат” ишлатиб, дарвозага йўналтирди -2:3.

Ушбу ғалабадан кейин “Барселона” очколари сонини 24 тага етказиб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни давом эттираётган бўлса, “Райо Вальекано”6 очко билан 19-поғонада бормоқда.

Райо Вальекано – Барселона 2:3 (1:1, 1:2)

Голлар:0:1 – 11 Суарес, 1:1 – 35 Посо, 2:1 – 57 Гарсия, 2:2 – 87 Дембеле, 2:3 – 90 Суарес.

РайоВальекано – Гарсия, Адвинкула, Гальвес (Веласкес, 71), Амат, Морено, Комесанья, Эмбарба, Трехо (Гарсия, 57), Имбула, Посо, де Томас (Алегрия, 65).

Барселона –  тер Стеген, Серджи Роберто, Пике, Лангле, Альба, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 67), Рафинья (Дембеле, 52), Суарес, Коутиньо (Мунир, 67).

Огоҳлантириш: Амат (6), Лангле (17), де Томас (49), Альба (70), Гарсия (89), Веласкес (90).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг