18 сен 11:52
Янгиликлар
Футбол

"Барселона" Стерлинг билан шартнома имзоламоқчи
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Раҳим Стерлинг фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
"Барселона" 26 ёшли англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Испан клуби ўйинчига қишки трансфер ойнасидаги мақсади сифатида қарамоқда. Клуб ёзда Стерлингни ижарага олишга уринган эди.
Стерлинг жорий мавсум барча мусобақаларда 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ҳавола :
Манба : Sport.es
Фикрлар