13 авг 16:46
Янгиликлар
Футбол
“Барселона” вингери операция қилинди
“Барселона” вингери Руни Баржи клуб машғулотида олган оғир жароҳатидан сўнг тиззасидан муваффақиятли операция ўтказди.
Жарроҳлик амалиёти 12 август куни Барселонада бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг ёзида “Копенгаген”дан каталонияликлар сафига келиб қўшилган 20 ёшли футболчининг ўнг тиззасидаги хочсимон пайлари шикастлангани ташхисланганди. Ўйинчи тахминан 6 ойдан 7 ойгача бўлган муддатга сафдан чиқди.

Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар