UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0

18 окт 13:42
Янгиликлар

Футбол

"Барселона"да МЮ футболчисини кутишмоқда

"Барселона" вакиллари "Манчестер Юнайтед" директорлари билан музокаралар столига ўтириши мумкин.

Каталония клуби "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Поль Погбани харид қилмоқчи.

Маълумотларга кўра, Лионель Месси, Херард Пике, Усмон Дембеле ва Самуэль Юмтити Погбани кўк-анорранглилар сафида кўрмоқчи. "Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳам бу ғояни қўллаб-қувватламоқда.

"Барса" селекционерлари бу трансфер тўғрилигига шубҳа қилишмоқда. Уларнинг фикрича, Погба кўк-анорранглилар услубига тўғри келмайди. Селекционерларнинг сўзларига кўра, "Барселона" марказида тўпни кўпроқ ушлаб турадиган ва таваккал қилмайдиган футболчилар керак.

Тахминларга кўра, МЮ Погба учун "Ювентус"га тўлаганидек маблағ талаб қилади. Поль Погба 2016 йил 101 млн евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг