UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0 18:17Башар Ресан "Персеполис"га қайтадими? 0 17:46Фьюри ва Жошуа жанги Буюк Британияда рекорд ўрнатиши мумкин 0 17:15"Фақат раундлар". Бивол ўзбекистонлик боксчилар билан машғулот ўтказмоқда (ФОТО) 0 16:44WBC президенти Дэвид Бенавидеснинг WBC камаридан воз кечганига муносабат билдирди 0 16:1340 ёшли Жиру 37 ёшли Давиде Анчелоттига нима учун "сиз"лаб мурожаат қилишини тушунтирди 0 15:42Жон Жонс ҳаётидаги энг катта афсусларидан бири ҳақида гапирди 0 15:11Қозоғистонлик боксчи ўзбек рақибга қарши жангдан кейин жароҳат олгани маълум бўлди 0 14:40Майкл Пейж энди бошқа промоушенда жанг қилади 0 14:13Моуриньо "Вильярреал" билан ўйиндан сўнг матбуот билан мулоқот қилишни рад этди. Нега? 0 13:42Дэвид Бенавидес энди WBC чемпиони эмас! 0 13:11Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО 0 12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0

11 окт 18:17
Янгиликлар

Футбол

Башар Ресан "Персеполис"га қайтадими?

"Пахтакор"нинг ироқлик ярим ҳимоячиси Башар Ресан "Персеполис"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Ҳозир бор эътиборимни фақат клубимга қаратганман, чунки ҳали шартномам бор. Жамоамиз билан Ўзбекистон чемпионлиги учун курашяпмиз ва бунга жуда яқинмиз. Шунингдек, эртага Чемпионлар лигасида ҳам ўйинимиз бор. Биз фақат машғулотларга диққатимизни жамлаганмиз. 

Булар шунчаки хабарлар ва бундай гаплар турли давлатлардан чиқиши табиий ҳол, чунки биласиз, шартномам декабрь ойида якунига етади. Кўплаб клублардан таклифлар тушиши одатий ҳолат, лекин мен буларни бир четга суриб, бор диққатимни жамоамга ёрдам беришга қаратганман. Чунки биз бу мавсумда ҳам ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак, Ўзбекистонда энг яхши ўрин ва энг яхши ҳолатда бўлишга лойиқмиз – ахир биз "Пахтакор"миз! 

Жамоам ва дўстларим учун бор кучимни беришим керак. Булар эса шунчаки оддий янгиликлар – шартномаси якунланаётган ҳар қандай футболчи нафақат "Персеполис"дан, балки турли давлатлардан таклифлар олиши табиий. Бу мавзуда эса, иншааллоҳ, кейинроқ яна гаплашамиз", деди 29 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Башар Ресан жорий мавсум "Пахтакор" сафида барча турнирларда 29 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг